26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фаровонликка йўналтирилган дастурлар

Аҳоли бандлигининг юқори кўрсаткичи қозоғистонликлар фаровонлигини белгилаб беради. Янги иш ўринларининг яратилиши хонадонлар учун янги ризқ эшикларини очиши, табиий. Жорий йил «Ишчи касблари йили» деб эълон қилингани ҳам бежиз эмас. Аҳоли ўртасида ишчи касблари, ўз касбининг ҳақиқий мутахассиси, устаси бўлиш тарғиб қилинмоқда. Аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида бандлик чораларини кучайтириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Вилоятимизда қанча янги иш ўринлари очилди, иш билан таъминланди ҳамда манзилли ижтимоий ёрдам олаётганлар сони камайдими? Шу саволлар билан вилоят ҳокимлиги тизимида раҳбар лавозимда фаолият юритаётган аёл, ўз соҳасининг етук мутахассиси – вилоят бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармасининг раҳбари Асия Темирбаева билан мулоқотда бўлиб, қатор масалаларга ойдинлик киритилди.

– Асия Қуралқизи, келинг, суҳбатимизни жорий йилги шонли ва қувончли сана – Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ҳамюртларимизга тақдим этиладиган моддий ёрдамларга оид хушхабардан бошласак.

– Айни даврда вилоятимизда 9 нафар УВУ фахрийси истиқомат қилмоқда. Вилоят ҳокимининг ўринбосари шонли сана туфайли УВУ фахрийларига 5 млн тенгедан ҳамда бошқа тоифадаги (концлагерларда бўлган вояга етмаган асирлар, Ленинград қамалида қолганлар, УВУ даврида вафот этганларнинг бевалари, УВУ оқибатлари туфайли ногирон бўлганлиги бор фуқароларнинг умр йўлдошларига) фуқароларга камида 50 минг тенге миқдорида бир марталик ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш юзасидан тегишли топшириқ берди. Бир марталик ижтимоий ёрдам миқдори ҳар бир ҳудуд маҳаллий ваколатли органларининг, яъни маслаҳатлар қарорига мувофиқ, УВУ фахрийларига тенглаштирилган тоифадаги фуқароларга 30-15 ОҲК миқдорида маҳаллий бюджетдан бир марталик ёрдам ажратиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, режаланган турли тадбирлар доирасида ҳомийлар ҳисобидан озиқ-овқат саватлари ва бошқа ижтимоий кўмак берилади. 4 мингдан зиёд УВУ фахрийларига тенглаштирилган тоифадаги фуқаролар вилоятимизда истиқомат қилмоқда. 

– «Қамқорлық» дастури доирасида қанча оила қамралди? 5 йил мобайнида кўрсатилаётган ёрдам кўлами қандай? Иштирокчиларнинг тоифаси қандай бўлиши жоиз?

– Вилоятимизда 2020 йилнинг январь ойидан оғир ҳаётий вазиятларига мубтало бўлган оилаларга қашшоқлик даражасидан чиқиб кетишда кўмаклашишга қаратилган – «Қамқорлық» дастури ишлаб чиқилди. Дастурдан мақсад – кам таъминланган оилаларнинг турмуш сифатини ошириш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш ва қийин вазиятлардан чиқишга шахсий рағбатини ошириш. Дастур иштирокчилари қишлоқ ҳокимлари томонидан аниқланади ҳамда туман ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади. Уларнинг ҳар биригамоддий ёрдам ва зарур маслаҳатлар берадиган махсус раҳбарлар тайинланади. Дастур орқали оила аъзоларини иш билан таъминлаш, ўқитиш ва бошқа чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бундан ташқари, қайд этилган оилаларга ҳомийлик ёрдами кўрсатилмоқда.

2020–2024 йилларда дастурга киритилган 5200нафар оилага 1,6 миллиард тенгелик ҳомийлик ёрдами берилди. 155 нафар бошпанасиз оила уй-жой билан таъминланди. Ўтган йили дастурга киритилган 711 нафар оилага 141, 8 миллион тенгелик ҳомийлик кўмаги кўрсатилди. Шу жумладан, ўтган йили 13 нафар оила уй-жой билан таъминланди.

– «Оиланинг рақамли харитаси» дастури фаолияти билан таништирсангиз.

– «Оиланинг рақамли харитаси» тизимини барпо этиш – оилаларни баҳолаш, мушкул шароитда умр сураётган оилалаларни аниқлаш, уларни проактив тартибда ижтимоий қўллов чораларини аниқлашга йўналтирилган воситаларнинг бири. Хизматлар кўрсатилишининг проактив шакли дегани нима? Аввал шунга ойдинлик киритайлик. Бу ҳолатда бир хизмат кўрсатилишини сўраб давлат муассасасига фуқаро мурожаат қилмайди, балки ўша фуқарога уйидан чиқмаган ҳолда унинг ҳаётида аниқ вазиятлар юз берган ҳолатда давлат унга ўша хизматларни тақдим этади. Ва бу хизматлар кўрсатилишининг проактив шаклидир. Бу оиланинг рақамли харитаси хонадон шароитини баҳолаш давлат органларининг қатор вазирликлар ахборот тизимларидан олинган 9 кўрсаткичи асосида автоматлаштирилади. 2024 йилнинг якунига кўра, вилоятимиздаги оилалар сони 507 393тани ташкил этди. Шу жумладан, Д ва Е тоифадаги 21 147та оилага ёки 17,8 фоизга пасайиб, (144 213 оила)га камайди. 2025 йили Д ҳамда Е тоифадаги оилалар сонини 5 фоизга камайтириш режаланмоқда.

– Вилоятимизнинг қайси туманларида энг кўп муҳтож оилалар истиқомат қилади?

– Йил якунига кўра, 94 750 кишига (15804 оила) манзилли ижтимоий ёрдам тайинланиб, уларга тўланди. Қашшоқлик даражаси 4,4 фоизни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 3 фоизга, ижтимоий манзилли ёрдам олувчиларнинг сони 62 996 кишига ёки 40 фоизга пасайди. (2023 йилда 157 746 киши).

Вилоят миқёсида қашшоқлик даражаси юқори учликка Мақтаарал, Жетисай туманлари ҳамда Кентов шаҳри кирган.

– Оилани қўллаб-қувватлаш марказларининг фаолияти ҳамда улар кўрсатадиган хизматлар самараси қандай?

– Давлат раҳбарининг 2019 йили барча минтақаларда Оилани қўллаб-қувватлаш марказларини очиш ҳамда ҚР Бола ҳуқуқлари вакилининг топшириғига мувофиқ уларни очиш режаси тузилган эди. Айни кунда 10 туман ва шаҳарларда шундай марказлар фаолият юритишмоқда. Асосий мақсад – никоҳни ва оилани сақлаш, оилавий низоларга йўл қўймаслик учун турли тадбирларни ўтказиш. Жорий йилнинг 1 январида шўъбалар ва марказларда кам таъминланган, кўп болали, ногирон болани тарбиялаётган 4707 кишига турли хизматлар кўрсатилди. Бошпана учун навбатга туриш, медиаторлик маслаҳати ва ҳуқуқий ёрдам, руҳий қўллаб-қувватлаш, кичик тадбиркорлик нуқталарини очиш, грантлар олиш, рағбатлантирувчи, руҳий тренинглар, турли мутахассисликлар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, болалар боғчасига навбатга қўйиш, шулар жумласидан. Хуллас ҳам ҳуқуқий, ҳам амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, юқорида қайд этилган хонадон бекаларидан 210 нафари турли касбий-ҳунар курсларини тамомлашди. 617 нафари махсус тренингларда иштирок этишди. Жорий йилнинг 1-чорагида эса шундай марказ Қазиғурт, Ўрдабоши, Ўтрор, Сўзоқ, Тўлебий, Тулкибош туманлари ва Арис шаҳрида ҳам очилиши режаланмоқда.

– Бизнес ғояларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қанча оила грантлар соҳибига айланди? Бироқ режалаган ишини уддалай олмай, грантни мақсадга мувофиқ ишлатмаган ва натижада, грантни қайтарган ҳолатлар ҳам бўлганми?

– 2024 йили 1779 кишига давлат грантлари тақдим этилди. Грант олган фуқаролар фаолиятини таҳлил қилиш чоғида 6 киши давлат гранти харажатларини мақсадга мувофиқ фойдаланмагани аниқланди. Натижада, улар 8 764 минг тенгени давлатга қайтаришларига тўғри келди. Жорий йилда эса 1793 фуқарога янги бизнес ғояларни амалга оширишлари учун давлат грантлари тақдим этилиши режаланган.

– Вилоятимизда манзилли ижтимоий ёрдам олаётган оилалар, минтақамиздаги тиклаш марказлари томонидан кўрсатилган хизматларга тўхталсангиз.

– Вилоятимизда 99928 нафар ногиронлиги мавжуд фуқаролар рўйхатга олинган. Уларнинг 15 128 нафарини болалар ташкил этади. 70420 киши ижтимоий ёрдам кўрсатилишини сўраб ариза берган. 66860 нафари техник қўллаб-қувватлаш воситалари билан таъминланди ҳамда уларга махсус хизматлар кўрсатилди. Бугунги кунда ижтимоий хизматлар кўрсатилиши жоиз бўлган тоифадаги 61,9 минг фуқаро бор. Уларга 43та муассаса махсус ижтимоий хизматларни тақдим этади. Ўтган йили Саврон туманининг Ўранғай қишлоғида 200 ўринли «Самғау» тиклаш маркази очилди. 3 декабрдан бошлаб 160 кишига соғлигини тиклаш бўйича хизматлар кўрсатилди. Жорий йилда эса жами 2400 киши шундай хизматлар билан таъминланиши режаланган.

– «Минтақавий бандлик харитаси» бўйича қанча янги иш ўринлари яратилди?

– Мазкур харита доирасида жорий йилда 130 769та иш ўринларини бунёд этиш режаланган. Уларнинг 63 фоизи доимий ишлар улушига киради. 125та сармоявий лойиҳани амалга ошириш орқали 2004 иш ўринларини ташкил этиш кўзланган ва меҳнатга лаёқатли манзилли ижтимоий ёрдам олувчиларнинг 80,5 фоизини таъминлаш мақсад қилинган. 

– Мавқе маркази бўйича ёшларга кўрсатилган аниқ ёрдам, тақдим этилган имкониятлар.

– Субсидияланадиган иш ўринлари бўйича 2025 йили Ёшлар тажрибаси лойиҳаси билан 11052 ёшлар сафидаги фуқароларни таъминлаш режаланмоқда. Йил охиригача 84та бўш иш ўринлари ярмаркасини ўтказиш режаси тасдиқланди. Давлат раҳбари жорий йилни «Ишчи касблари йили» деб эълон қилди. Ўша ихтисосликларни улуғлаш орқали жамиятда меҳнаткаш, ардоқлаган касбининг ҳақиқий мутахассиси бўлиш ғоясини кенг тарғиб қилиш мақсадида вилоятимиздаги барча туман ва шаҳарлардаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарида 38та очиқ эшиклар куни ўтказилади. Ёшлар имконият маркази билан ҳамкорликда ёшларга оид давлат дастурлари юзасидан ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

– Суҳбатимизга яна бир қувончли ташаббус билан якун ясасак.

– Бошқармамизга қарашли «Ғамхўрлик» маркази ташкил этилди. Ушбу марказ руҳий нуқсонлари ва ногиронлиги мавжуд болаларга ижтимоий хизматлар кўрсатади. У март ойида расман очилади. Марказнинг асосий мақсади 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган аутизм спектри бузилиши ва бошқа руҳий хасталикларга чалинган болаларга ярим стационар шароитида махсус ижтимоий хизматлар кўрсатишдан иборат.

– Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат!

М. САЪДУЛЛАЕВА суҳбатлашди, 2025-02-11, 19:32 629
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.