26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Президенти ''Ишчи касблари шаҳри'' фестивалида

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Астанадаги EXPO кўргазма майдончасида ўтган бўлажак мутахассислар, иш берувчилар ва касб-ҳунар-техник ташкилотларни бирлаштирган “Ишчи касблари шаҳри” фестивалига ташриф буюрди.

Бу Давлат раҳбарининг ташаббуси билан эълон қилинган “Ишчи касблари йили”нинг илк кенг кўламли тадбиридир.

Фестиваль ҚР Маориф вазирлиги томонидан ташкил этилиб, турли соҳа вакиллари, миллий компаниялар ва йирик корхоналар шафелигида ўтказилди. Тадбир иштирокчилари шаҳарчадаги 40та интерфаол кўргазмада 200дан зиёд касб ва иқтисодиёт тармоқлари хусусиятлари билан танишишди. Фестиваль доирасида бир неча кун давомида турли семинарлар, маҳорат сабоқлари, инновацион сессиялар, меҳнат ярмаркалари ташкил этилди. Тадбирга 15 мингдан зиёд одам ташриф буюрди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев энергетика, кончилик, металлургия, нефть-газ, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда мутахассислар тайёрлаш жараёни билан танишди. Шунингдек, Президентга касб-ҳунар таълими муассасаларини меҳнат бозоридаги талаб ва ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларига кўра ўзгартиришга оид мисоллар келтирилди.

Президент атом электр станцияси каби йирик лойиҳаларни амалга ошириш арафасида юқори малакали, касбий маҳоратга эга мутахассислар зарурлигини таъкидлади. 

Давлат раҳбари тадбир иштирокчилари – турли минтақалардан ташриф буюрган ёшлар билан учрашди. Президент ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, етук инсонлар бўлиб улғайиши йўлида замонавий, илғор-инновацион шарт-шароитларни яратиб бериш учун мамлакатимиз бор куч ва имкониятларини ишга солаётганини таъкидлади.

– Ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидоий этиб тарбиялаш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қанча кучайтирилса, унинг самараси ҳам шунча юқори бўлади. Шу боис мамлакатимиз жамиятнинг фаол қатлами сифатида эътироф этилувчи ёшларга юрт равнақини таъминловчи асосий куч сифатида қарамоқда. Натижада бугун юксак билимли, замонавий фикрловчи, қатъий нуқтаи-назарга эга ёшлар мамлакат тараққиётида ҳал қилувчи кучга айланади, – деди Давлат раҳбари.      

 

Akorda.kz маълумотлари асосида, 2025-02-14, 21:17 545
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.