26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Анъанавий спартакиада ўтди

28 июнь – Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Туркистон олий кўп соҳали ҳунармандчилик коллежида вилоят журналистлари ўртасида спартакиада ўтди.

Мусобақа Туркистон вилоят Ижтимоий тараққиёт ва Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, ҚР Журналистлар уюшмаси Туркистон вилоят филиали ташкилотчилигида уюштирилди. 

Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан оммавий спортни тарғиб қилиш, журналистлар орасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтириш мақсадида ўтган мусобақада Туркистон вилояти ва Шимкент шаҳридан 8та жамоа қатнашди.

Спартакиадада кичик футбол, волейбол, стол тенниси ва арқон тортиш мусобақалари уюштирилди. Анъанавий спорт мусобақаларида фаол қатнашиб, мунтазам совриндорлар сафидан жой эгаллаб келаётган “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси жамоаси жорий йилги мусобақада ҳам муваффақиятли иштирок этди. Арқон тортиш ва волейбол беллашувларида совриндорлар сафидан жой эгаллаш учун жамоага омад етишмади. 

Стол теннисидан хотин-қизлар орасида ўтган мусобақада “Жанубий Қозоғистон” газетаси мухбири Малика Элтоева фахрли учинчи ўринни қўлга киритди. Унга фахрий ёрлиқ ва 50 минг тенгелик сертификат топширилди.

Спартакиада якунига кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга “Матбуот котиблари” жамоаси сазовор бўлди. Иккинчи ўрин “Түркістан TV”, учинчи ўрин эса “Туран БАҚ” жамоасига насиб этди. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2025-06-28, 03:04 19
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.