26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Айару – юрт ифтихори

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров жаҳон миқёсида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасида уч карра жаҳон чемпиони Айару Алтинбекни қабул қилди. Учрашувда чемпионнинг бобоси Ақжигит Исабек ва отаси Алибек Амантай ҳам иштирок этди.

Ҳоким ёш чемпионнинг юксак ютуқларини эътироф этар экан, унинг меҳнатини, иродасини ва Ватанга садоқатини алоҳида таъкидлади.

– Айару нафақат Туркистон вилояти, балки бутун мамлакатимиз шарафини дунё саҳналарида ҳимоя қилмоқда. Биз бундай иқтидорли ёшларни доим қўллаб-қувватлаймиз ва улар билан фахрланамиз, – деди Нуралхан Кўшеров.

Таъкидлаш жоизки, Айару Алтинбек шахмат бўйича халқаро даражадаги спорт устаси — FIDE Master унвонига эга. У 2011 йили Сайрам туманида таваллуд топган. Уч карра жаҳон чемпиони (2023 йил – Батуми, Грузия; 2024 йил – Лима, Перу; 2025 йил – Родос, Греция). Қозоғистон чемпиони унвонини тўрт карра қўлга киритган. 

Бугунги кунда вилоятимизда шахмат спортини ривожлантириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. 20та спорт муассасасида 97 нафар мураббий 2475 нафар ёш шахматчи билан доимий машғулот ўтказмоқда.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг ташаббуси билан шахмат спортини оммалаштириш ва ривожлантириш учун 2023–2027 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» тасдиқланган. Вилоят ва шаҳарларда шахматчилар учун барча қулай шароитлар яратиб берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, муқаддам Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Астанадаги «SANA Sport» спорт марказида ўтказилган учрашувда шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони Айару Алтинбекка ёрқин рангли шахмат тўпламини совға қилиб, унга янги ғалабалар тилаган эди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2025-07-04, 22:20 44
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.