26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўқимачилик саноатида – янги саҳифа

Хорижий   сармоядорлар билан ҳамкорликда   замонавий ишлаб   чиқариш кластери   яратилади

Яқин келажакда Туркистон шаҳрида нафақат миллий либосларимиз, балки юксак сифатли матолар ҳам маҳаллий тўқимачилик фабрикаларида ишлаб чиқарилади. Янги ишлаб чиқариш иншоотлари нафақат иш ўринларини юксалтиради, балки минтақанинг иқтисодий салоҳиятини ҳам кескин оширади. Бу эса Туркистонни трансчегаравий саноат марказига айлантириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамдир.

Яқинда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров халқаро тўқимачилик соҳасида нуфузли ҳисобланган хорижий компания раҳбари билан учрашиб, пахта ва газлама саноатидаги сармоявий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

– Пахта-тўқимачилик саноати – бу нафақат иқтисодий манфаат, балки минг йиллик анъаналаримизнинг ҳам давоми. Биз ҳозирда тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнларини қамраб олган кластерлар ташкил этишга киришдик. Хорижий ҳамкорлар учун қулай шароит яратиш, ҳужжатлаштириш ва ер масаласини ҳал этиш – вилоят ҳокимлигининг устувор вазифаларидан биридир, – деди Нуралхан Ўралбайули.

Лойиҳа доирасида Туркистон шаҳридаги “TURAN” эркин иқтисодий минтақасидаги 20 гектар ер майдонида йирик саноат мажмуасини барпо этиш режалаштирилган.

Компания раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистондаги барча минтақалар орасида Туркистоннинг танланиши бежиз эмас – бу ерда бой хомашё захиралари ва давлат томонидан яратилаётган қулай сармоявий мавжуд.

Ҳамкор томон қурилиш ишларини 2024 йилда бошлаш ва 2025 йилда биринчи босқични тўлиқ якунлаш ниятида. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, 100 фоиз маҳаллий пахта хомашёси қайта ишланиб, маҳсулотлар ЕОИИ доирасида Россия, Марказий Осиё ҳамда Европа бозорларига экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.

Бу лойиҳа нафақат иқтисодий салоҳиятни юксалтириши, балки ёшлар учун минглаб замонавий иш ўринларини яратиши, маҳаллий ишлаб чиқариш тажрибасини шакллантириши билан ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-07-09, 22:34 15
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.