26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятимизда халқаро ҳамкорлик, қўшма лойиҳалар ва чуқур қайта ишлаш йўналишларида келишувлар амалга оширилмоқда

Бугунги дунёвий иқтисодиёт шароитида ҳар бир минтақа ўз имкониятларини халқаро майдонда намоён этиш, бевосита хорижий сармояларни жалб қилиш орқали янги иш ўринлари яратиш ва саноатни замонавийлаштиришга интилаяпти. Туркистон вилояти ҳам бу жараёнда фаол ва очиқ сиёсат олиб бормоқда.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров навбатдаги расмий мулоқот чоғида Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳридан ташриф буюрган йирик сармоядорлар делегациясини қабул қилди. Учрашувда Туркистон вилоятининг саноат ва сайёҳлик соҳаларидаги улкан салоҳияти, махсус иқтисодий минтақалар ва истиқболли лойиҳалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

– Тарихий ва маънавий қадриятлар маскани Туркистонга хуш келибсизлар! Вилоятимизнинг сайёҳлик салоҳиятини жаҳонга машҳур Шанхай шаҳрида кенг тарғиб қилиш мақсадида ахборот маркази очиш борасидаги ташаббусимизни қўллаб-қувватлаганингиз учун самимий миннатдорчилик билдирамиз. Бу ташаббус вилоятимиз учун муҳим стратегик қадам, – деди Нуралхан Кўшеров.

Музокаралар давомида томонлар қатор истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдилар. Жумладан, Туркистонда етиштириладиган олмаларни чуқур қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни Европа бозорига экспорт қилиш, ун маҳсулотлари ва новвойлик саноатини ривожлантириш, уни Хитой бозорига олиб чиқиш, рангли металларни қайта ишлашни йўлга қўйиш, тўқимачилик ва тайёр кийим ишлаб чиқариш соҳасида янги корхоналар барпо этиш масалалари диққат марказида бўлди.

Бу таклифлар нафақат минтақада саноат ривожини таъминлайди, балки ишсизликни камайтириш, маҳаллий экспорт ҳажмини ошириш ва хорижий технологияларни жалб этишда муҳим аҳамиятга эга.

Қўшма музокаралар якунида томонлар илгари сурилган таклифларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, зарур ҳуқуқий-ташкилий ҳужжатлар устида иш олиб бориш ва яқин келажакда лойиҳаларни амалий босқичга ўтказишга келишиб олдилар. Бундай учрашувлар Туркистон вилоятининг жаҳон иқтисодиётидаги ўрнини мустаҳкамлаш, сармоявий муҳитни янада яхшилаш ва бутун минтақани иқтисодий юксалиш локомотивига айлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Туркистон нафақат тарихий ва маънавий марказ, у бугунги кунда саноат, сайёҳлик ва агросаноат мажмуаси орқали халқаро иқтисодий муносабатларда фаол иштирок этишни мақсад қилган замонавий минтақа. Хитой каби йирик иқтисодиёт ва Марказий Осиёнинг юраги саналмиш Туркистон ўртасидаги ҳамкорлик нафақат минтақавий, балки дунёвий даражада муҳим натижалар бериши муқаррар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати маълумотлари асосида, 2025-07-12, 02:55 37
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.