26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Доимий комиссия йиғилиши ўтди

Вилоят маслаҳатининг ижтимоий-маданий тараққиёт, давлат-ҳуқуқий масалалар, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ва депутатлик этикаси бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши ўтди.

Унда вилоят маслаҳати раиси Н. Абишов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Қ. Қайипбек, комиссия аъзолари ҳамда вилоят бошқармалари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишни доимий комиссия раиси Асқар Салимов олиб борди.

Мажлис кун тартибидан жами 18та масала ўрин олди. Жумладан, Туркистон вилояти Дин ишлари бошқармаси, Сафарбарлик тайёргарлиги, ҳудудий мудофаа ва фуқаро муҳофазаси бошқармаси ҳамда Маданият бошқармаси раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, Туркистон вилоятини 2026-2030 йилларда ривожлантириш режасига ўзгартишлар киритиш, вилоят ҳокимлиги таркибидаги айрим ўзгаришларни келишиш, шунингдек, ҳокимлик ҳузуридаги терроризмга қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уюшган жиноятчиликка  қарши кураш  бўйича комиссиялар таркибига тегишли ўзгартишлар киритиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан масъуллар ахборот бериб, депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

2026-06-24, 19:45 8
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.