26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят тараққиёти юксак баҳоланди

Вилоят маслаҳатининг VIII чақириқ навбатдаги йигирма учинчи сессияси ўтди. Унда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, шаҳар ва туман маслаҳатлари раислари, Кентов шаҳри ва Сариоғоч тумани ҳокимлари, давлат идоралари раҳбарлари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов олиб борди.

Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган 27та масала юзасидан атрофлича муҳокамалар ўтказилди. Жумладан, вилоят бюджети ижроси бўйича ҳокимлик ва тафтиш комиссияси ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, тадбиркорлик ва савдо, маданият, давлат харидлари, дин ишлари, энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги, сафарбарлик тайёргарлиги, ҳудудий мудофаа ва фуқаро муҳофазаси, саноат ҳамда индустриал-инновацион тараққиёт бошқармалари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Кентов шаҳри ва Сариоғоч тумани ҳокимлари республика ва вилоят бюджетларидан ажратилган маблағларни самарали фойдаланиши ҳақида ахборот берди. Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия якунида сўзга чиққан вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров депутатларга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, минтақа тараққиётига қаратилган саъй-ҳаракатлар янада жадаллаштирилишини қайд этди.

Сессияда депутатлар вилоятда амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо бериб, минтақа тараққиётига оид қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Таъкидланганидек, жорий йилда Туркистон вилоятига 1 триллион 783,9 миллиард тенге сармоя жалб қилиш вазифаси белгиланган. Беш ой якунларига кўра, иқтисодиётга 614,2 миллиард тенге сармоя киритилиб, ўсиш суръати 150,5 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, 2025 йилда бевосита хорижий сармоялар ҳажми 1 миллиард 998,2 миллион АҚШ долларига етди. Бу белгиланган йиллик режадан тўрт баравар юқори кўрсаткич бўлиб, мазкур йўналишда Туркистон вилояти мамлакатда етакчилик қилмоқда.

Айни пайтда вилоятда умумий қиймати 2,8 триллион тенгелик 122та сармоявий лойиҳадан иборат тўплам шакллантирилган. Уларни 2026-2029 йилларда амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, натижада 17820та янги иш ўрни яратилади. Шу жумладан, 30та лойиҳа хорижий сармоя иштирокида амалга оширилиб, уларнинг умумий қиймати 608,9 миллиард тенгени ташкил этади. Барча лойиҳалар тўлиқ ишга туширилгач, яна 7799та иш ўрни очилади.

Жорий йилда амалга ошириш учун қиймати 369,4 миллиард тенгелик 67та сармоявий лойиҳа танлаб олинган. Беш ой мобайнида уларнинг 11таси ишга туширилиб, иқтисодиётга 42,4 миллиард тенге сармоя жалб этилди ҳамда 407та янги иш ўрни яратилди.

Бу кўрсаткичлар вилоятда иқтисодий тараққиёт суръатлари изчил таъминланаётгани ва минтақанинг сармоявий жозибадорлиги тобора юксалиб бораётганини тасдиқламоқда.

 

2026-06-27, 01:53 3
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.