26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Яссавий карвони'' илмий-маърифий анжумани

Туркистон шаҳридаги «Дўстлик уйи»да Хожа Аҳмад Яссавийнинг маънавий-фалсафий меросини кенг тарғиб қилишга бағишланган «Яссавий карвони» илмий-маърифий анжумани ўтди.

Лойиҳа Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги кўмагида, Давлат раҳбарининг миллий қадриятларни тиклаш ва тарихий шахслар меросини кенг тарғиб этиш борасидаги топшириқларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ертай Алтаев, вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов, давлат идоралари вакиллари, олимлар, диншунослар, зиёлилар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарни «Ҳазрат Султон» Миллий тарихий-маданий музей-қўриқхонаси директори Ерлан Дакенов олиб борди. У Хожа Аҳмад Яссавий мероси миллий ўзликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни эзгулик, юксак ахлоқ ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Йиғилишда вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов сўзга чиқиб, Давлат раҳбари белгилаб берган вазифалар доирасида Яссавий меросини илмий жиҳатдан ўрганиш ва кенг тарғиб қилишнинг аҳамиятига тўхталди. Шунингдек, у вилоят раҳбарининг табриги ва эзгу тилакларини иштирокчиларга етказди.

Семинар давомида Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети профессори, теология фанлари доктори Дўсай Кенжетай «Хожа Аҳмад Ясавий меросининг тарихий ва маънавий аҳамияти» мавзусида маъруза қилди. У буюк мутафаккирнинг туркий оламдаги ўрни ҳамда таълимотининг бугунги жамият учун долзарб аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида иштирокчилар Хожа Аҳмад Яссавий меросини илмий жиҳатдан ўрганиш, уни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда маънавий қадриятларни жамият ҳаётига кенг татбиқ этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Туркистон вилояти Дин ишлари бошқармаси маълумотига кўра, «Яссавий карвони» лойиҳаси келгусида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилади. Унинг доирасида аҳоли учун илмий-маърифий учрашувлар, анжуманлар ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-07-22, 23:03 8
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.