26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қурултой сайлови – муҳим сиёсий жараён

2026 йил 23 август куни Қозоғистон Республикаси фуқаролари мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги жуда муҳим тарихий жараёнга – янги бир палатали Парламент – Қурултой депутатлари сайловида иштирок этади. Ушбу жараён – мамлакатимизнинг сиёсий тизимини янгилаш йўлидаги шахдам қадам, шунингдек, фикрлар эркин билдириладиган, қонун чиқарувчи ваколатли ташкилотни шакллантиришнинг ўзгача босқичи.

Зиммамизга юкланган масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда Туркистон вилоят ҳудудий сайлов комиссияси барча даражадаги сайлов комиссиялари билан ҳамкорликда ушбу сиёсий жараённи юксак савияда уюштириш учун тизимли тадбирларни амалга оширмоқда. Бизнинг асосий йўналишимиз билан ўзгармас шиоримиз – қонунийлик, ошкоралик ва адолатпарварлик. Бугунги кунда вилоят ҳудудида 952та сайлов участкаси тўлақонли фаолият юритмоқда. Уларда 6290 нафар сайлов комиссияси аъзолари хизмат қилмоқда. Сайлов жараёнининг камчиликлардан холи ўтиши бевосита мутахассисларнинг касбий маҳоратига боғлиқ бўлганлиги туфайли, биз барча комиссия аъзоларини сайлов қонунчилигидаги янги ўзгаришлар ва овоз бериш қоидалари бўйича босқичма-босқич ўқитдик. Бу сайлов куни қонун талабларининг тўкис ҳамда бенуқсон ижро этилишига кафолат бўлади. Шунингдек, сайловчиларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш – бизнинг бевосита вазифамиз.

Шунга мувофиқ, ўзгача эҳтиёжлари бор, имконияти чекланган фуқароларимизнинг бемалол овоз беришига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Барча сайлов участкалари зарур моддий-техника воситалари билан жиҳозланиб, зарур шароитлар яратилмоқда. Комиссиялар томонидан сайловчилар рўйхати пухталигини таъминлаш, номзодларни рўйхатга олиш ҳамда тарғибот жараёнини қонун доирасида уюштириш тадбирлари фаол юритилмоқда. 

Сайловнинг одил ва шаффоф ўтиши – сайлов комиссияларининг эмас, балки, бутун жамиятнинг обрўси. Шу боис, сиёсий партияларни, жамоат ташкилотларини, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситаларини қонун доирасида сайлов жараёнида фаол иштирок этиб, унинг шаффофлигини таъминлашга чақираман.

Ҳар бир фуқаронинг танлови – мамлакатимиз келажагини белгилаб беради. Туркистон вилоятининг барча аҳолисини 23 август куни ўзларининг фуқаролик бурчини адо этиб, сайлов участкаларига келиб, овоз беришга чақираман. Фуқароларнинг ишончи ва эркин танловига асосланган одил сайлов – барқарор давлатимизнинг, тараққий этган жамиятнинг ва ёрқин келажагимизнинг мустаҳкам кафолати.

Бақитбек ХАСАНОВ, Туркистон вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари., 2026-07-20, 23:10 46
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.