26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайлов бюллетенида сиёсий партиялар тартиби белгиланди

Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида 2026 йил 23 август куни ўтадиган Қурилтой депутатлари сайлови учун сайлов бюллетенига сиёсий партиялар номларини киритиш тартиби белгиланди.

Йиғилиш доирасида қуръа ташлаш маросими Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Мухтар Ерман раҳбарлигида ўтказилди. Унда сиёсий партиялар вакиллари давлат тилидаги расмий номларининг алифбо тартиби бўйича навбат билан чақирилди. Ҳар бир вакил ўз қўли билан рақам ёзилган ёпиқ конвертни танлади. Ана шу рақамлар асосида партияларнинг сайлов бюллетенидаги жойлашиш кетма-кетлиги белгиланди.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, сайлов бюллетенида сиёсий партиялар қуйидаги тартибда жойлаштирилади:

1. «Əділет» сиёсий партияси;

2. Умуммиллий социал-демократик партияси;

3. «Байтақ» яшиллар партияси;

4. Қозоғистон Халқ партияси;

5. «Ауыл» партияси;

6. «Ақ жол» демократик партияси;

7. «Respublica» партияси.

Мазкур тартиб 2026 йил 23 август куни ўтказиладиган Қозоғистон Республикаси Қурилтойи депутатлари сайловида овоз бериш жараёнида қўлланилади.

Марказий сайлов комиссияси, 2026-07-24, 21:53 14
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.