26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Сунъий идрок мавзуидаги анжуманда иштирок этиш таклифи учун миннатдорчилик билдириб, мазкур тадбирнинг Шарқ дурдонаси – Шанхай шаҳрида ўтказилаётгани рамзий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Си Цзиньпинни Хитой Коммунистик партияси ташкил этилганининг 105 йиллиги билан табриклади.

– Хитой халқаро ҳамжамиятда юксак обрў-эътиборга эга давлатдир. Мамлакатингиз қўлга киритаётган ютуқлар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Биз Хитойда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни зўр қизиқиш билан кузатмоқдамиз. Бу, аввало, Сизнинг узоқни кўзловчи оқилона сиёсатингиз ва самарали раҳбарлигингиз натижасидир. Биз Сиз илгари сурган эзгу ташаббусларни ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Қозоғистон Хитой билан абадий ва ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор. Кейинги йилларда давлатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқот янада фаоллашди, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Президент таъкидлаганидек, томонлар савдо-иқтисодий соҳада салмоқли натижаларга эришди.

Хитой Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Бугунги кунга қадар Хитой мамлакатимиз иқтисодиётига 30 миллиард доллардан зиёд сармоя киритган. Ўтган йили ўзаро савдо айланими 49 миллиард долларга етди. Айни пайтда Қозоғистонда 8,5 мингдан зиёд Хитой компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Саноат, энергетика, газ-кимё, машинасозлик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида йирик қўшма сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Қасим-Жўмарт Тўқаев маданий-гуманитар алоқалар ҳам йил сайин мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди.

– Ўтган йили Қозоғистонга 1 миллиондан зиёд хитойлик фуқаро ташриф буюрди. Икки мамлакат пойтахтида маданий марказлар очилди. Мамлакатимизда Лу Бань устахоналари самарали фаолият кўрсатмоқда. Бу халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ишончнинг ёрқин ифодасидир, – деди Президент.

Давлат раҳбари халқаро майдондаги ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида тўхталди.

Унинг таъкидлашича, дунёвий барқарор тараққиёт ва хавфсизликни таъминлаш борасида икки давлатнинг ёндашувлари муштарак. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда «Марказий Осиё – Хитой» ҳамкорлик дастаги доирасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.     

Akorda.kz, 2026-07-17, 21:27 61
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.