26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Конституциявий ислоҳотларни ахборий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди

Шимкент шаҳридаги “Дўстлик уйи”да “Бош Қомус: халқ танлови, юрт келажаги” мавзуида “Жамоат тотувлиги” ДКК қошидаги Журналистлар ва блогерлар клубининг навбатдаги мажлиси ўтди.

Ундан мақсад – янги Конституциянинг жамиятдаги аҳамиятини кенгроқ тушунтириш, конституциявий ислоҳотларнинг ижросини таҳлил қилиш ҳамда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда ахборот тарқатишнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш эди.

Мажлисни Журналистлар ва блогерлар клуби раиси Абдез Иманқулов олиб борди. Унда клуб аъзолари билан бирга ҚР Давлат хизмати ишлари агентлигининг Шимкент шаҳри бўйича департаменти бош мутахассиси Махаббат Мамауджанова иштирок этди.

А. Иманқулов оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ҳамжамиятининг жамият ва ҳокимият орасидаги ишончли ахборий алоқани кучайтиришдаги аҳамиятига тўхталиб, Янги Конституциянинг мазмуни ва конституциявий ислоҳотларнинг моҳиятини аҳолига сифатли ва ҳаққоний етказиб беришнинг дастакларини тилга олди.

Учрашувда Конституциянинг асосий тамойиллари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш дастаклари, давлат бошқаруви тизимидаги янгиликлар, шунингдек, ҳуқуқий саводхонликни орттириш, жамоат фикрини шакллантиришда ОАВ ходимларининг масъулияти муҳокама қилинди.

Тадбир якунида конституциявий ислоҳотларни батафсил тушунтиришга йўналтирилган ахборот-тушунтириш ишларини тизимли равишда давом эттиришнинг аҳамияти қайд этилди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, Журналистлар ва блогерлар клуби аъзоси., 2026-07-22, 23:05 6
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.