26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Конституция ижроси – устувор вазифа

Бош вазир Ўлжас Бектенов раислигида ўтган Ҳукумат йиғилишида куни кеча кучга кирган Қозоғистон Республикасининг янги Конституцияси меъёрларини сифатли равишда ҳаётга татбиқ этиш юзасидан атрофлича фикрлар билдирилди.

Мазкур йиғилишда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров ҳам видеоанжуман  – онлайн тарзда иштирок этди.

Ўлжас Бектенов янги Конституция мамлакатнинг узоқ муддатли тараққиёт йўналишини белгилаб берувчи асосий ҳужжат эканлигини таъкидлаб, у Давлат раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдеворини барпо этишини қайд этди. Шунингдек, давлат тизимларини янгилаш, жамиятдаги барқарорликни мустаҳкамлаш, фуқаролар фаровонлигини ошириш ҳамда “Қонун ва интизом” тамойилини қарор топтириш борасида тадбирлар давом эттирилишини маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, Туркистон вилояти аҳолиси янги Конституцияни қабул қилиш бўйича ўтказилган республика референдумида фаол иштирок этиб, уни қўллаб-қувватлади. Ҳудудда Бош Қомусимизнинг устувор йўналишларини атрофлича тушунтириш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

2026-07-03, 21:22 11
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.