26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош қомусимиз – амалда!

Қозоғистон Республикаси Конституцион Суди янги Конституциянинг кучга кириши муносабати билан “Янги Конституция: барқарор тараққиётнинг тизимли ривожланишнинг институционал ва ҳуқуқий асоси” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказди. Унда давлат идоралари, Парламент, суд тизими, адвокатура, халқаро ташкилотлар, илмий-таҳлилий ҳамжамият вакиллари, шунингдек, мамлакатимиздаги ва дунёдаги етакчи олий ўқув юртларининг олимлари ва таҳлилчилари қатнашди.

Қозоғистон Республикаси Конституциявий Суди раисаси Элвира Азимова анжуманни очиб, 2026 йил 15 мартда референдумда қабул қилинган Қозоғистон Республикаси Конституцияси 2026 йил 1 июлдан кучга кираётгани хусусида батафсил тўхталди.

Э. Азимова ўз сўзида “Қозоғистон халқининг хоҳиш-иродаси туфайли мамлакатимизнинг конституциявий тараққиётида янги даврнинг пойдевори қаланди. Бу ҳуқуқий тизим, давлат бошқаруви ва инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш дастакларини янада ривожлантиришнинг стратегик дастурини аниқлаб берди.

Янги Конституциянинг кучга кириши билан Конституциявий Суд Бош Қомуснинг устуворлигини таъминлаб, конституциявий қадриятларни муҳофаза қилишни янада кучайтиради. Бу Қозоғистоннинг тарихий ҳамда ҳуқуқий тараққиётининг янги даври бошланганини англатади”, дея таъкидлади у.

Мавзулар юзасидан фикр алмашувлар давомида иштирокчилар янги Конституциянинг ҳуқуқий тизимни ривожлантиришдаги аҳамиятини муҳокама қилишди. Қонун олдида барча бирдек жавобгар бўлиши, қонунчиликни такомиллаштириш, жамоат тотувлигини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доирасидаги чақириқлар, рақамли ҳуқуқларни ривожлантириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва ҳуқуқий ахборотнинг оммабоплигини кенгайтириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Тадбирда қозоғистонлик етакчи олимлар, Конституциявий Суд, Конституциявий комиссия, олий ўқув юртлари ва тадқиқодчилик институтлари вакиллари маъруза қилди.

Тадбир давомида Конституциявий Суд раиси Элвира Азимова ва “Қазпошта” ҲЖ Бошқаруви раиси Бекежан Жакеев Қозоғистон Республикаси янги Конституциясининг кучга кириши муносабати билан нашр этилган почта маркасига муҳр босиш тадбирида қатнашди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-07-03, 21:23 15
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.