26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёш оилалар ғолиб бўлди

Туркистон вилояти Ижтимоий тараққиёт бошқармасининг “Ёшлар имконият маркази” ДКК ташкил этилган “OTBASY LIFE” вилоят оилавий танловида Сариоғоч тумани номидан иштирок этган ёш оилалар юксак натижа кўрсатиб, совринли ўринлар ва махсус номинацияга сазовор бўлишди.

Танловнинг асосий мақсади – ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, оиланинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, миллий қадриятлар ва урф-одатларни тарғиб қилиш, шунингдек, ёш оилалар ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни ривожлантиришдан иборат.

Вилоят босқичидаги танловда Туркистон вилоятининг шаҳар ва туманларидан сараланган 14та ёш оила иштирок этиб, бешта шарт бўйича ўзаро беллашишди. Иштирокчилар миллий анъаналарни тарғиб қилиш, ижодий қобилиятлари, салоҳияти ҳамда оилавий қадриятларни тарғиб қилиш йўналишида ўз маҳорат ва билимларини намоён этдилар.

Танлов якунларига кўра, Сариоғоч туманидан иштирок этган Дастан Шарипбаев ва Гулбаршин Абеннинг оиласи III ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Мадиярхан Ауезхан ва Қалжан Алимбекқизи оиласи “Баракали оила” махсус номинацияси билан тақдирланди.

Ушбу ютуқ туман ёшларининг фаоллиги ва оилавий қадриятларни тарғиб этиш йўлидаги ҳиссасининг яққол ифодасидир. Ёш оилалар муваффақияти барчага намуна, жамиятда оиланинг аҳамиятини янада юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Сариоғоч тумани ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-07-28, 00:17 4
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.