26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Имкониятлар ва кашфиётлар фасли

Ёзги таътил даври болалар ҳордиқ чиқариш билан бирга, ўз иқтидори ҳамда қизиқишларини ривожлантириш, янги билим ва кўникмаларни эгаллашга хизмат қиладиган муҳим палла ҳисобланади. Таътил вақтида фарзандларимиз янги имкониятлар даврини бошидан кечиришмоқда.

Вилоятимиз болалари ёзги таътилни қай тарзда ўтказаётганлиги билан қизиқиб, вилоят қўшимча таълимни ривожлантириш маркази директори Айсулу Егамбердиева билан мулоқотда бўлибдик.

– Ёзги таътил болалар учун энг завқли ва эсда қоларли фасл, – дейди А. Егамбердиева. – Бу давр соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда мазмунли ҳордиқ чиқариш имкониятини ҳам беради. Шу боис, мамлакатимизда болаларнинг ёзги таътилини хавфсиз, қизиқарли ва мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Турли оромгоҳлар, қўшимча таълим муассасалари, ижод ва спорт тўгараклари ёш авлоднинг бўш вақтини безамоқда, уларнинг жисмоний ва маънавий камолотига хизмат қилмоқда. Айниқса, миллий қадриятлар, ватанпарварлик, китобхонлик ва ижодкорлик руҳини шакллантиришга қаратилган тадбирлар болаларнинг ҳар томонлама баркамол шахс сифатида вояга етишида муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Қўшимча таълим муассасалари қошида ташкил этилган оромгоҳлар нафақат дам олиш, балки билим ва тарбия масканига айланган. Бу ерларда ўқувчилар миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва маънавий меросимиз билан яқиндан танишиб, ўз билим ва қобилиятларини бойитмоқдалар. Дастур доирасида амалий маҳорат сабоқлари, миллий ўйинлар, спорт мусобақалари, халқ қўшиқлари ва куйлари, театр, рақс, бадиий сўз, китобхонлик кечалари ҳамда ижодий учрашувлар мунтазам ташкил этилмоқда. Шунингдек, тарихий-маданий обидаларга саёҳатлар, музейлар ва табиат қўйнидаги танишувлар орқали болаларнинг дунёқараши кенгайиб, Ватан тарих ва табиатига бўлган туйғулари мустаҳкамланмоқда. Барча тадбирлар мамлакатимизда ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратилган “Ягона тарбия” дастури асосида амалга оширилмоқда. Унинг бош мақсади – ёшларни ватанпарвар, маънавиятли, билимли, меҳнатсевар ва ижодкор шахс сифатида тарбиялашдан иборат.

Мутахассислар ва тўгарак раҳбарлари ҳар бир боланинг қизиқиши ва иқтидорини инобатга олган ҳолда машғулотлар ташкил этиб, уларнинг ижодий фикрлаши, мустақил қарор қабул қила олиш қобилияти ҳамда жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга катта аҳамият қаратишмоқда.

– Айни кунда ушбу дастурда қанча бола қамралган?

– Бугунги кунда вилоят бўйича жами 27 991 нафар бола турли ёзги тўгарак ва машғулотлар билан машғул. Жумладан, 7656 нафар ўқувчи Ўқувчилар уйларида ташкил этилган ижодий ва заковат тўгаракларида банд. 7609 нафар бола ёш сайёҳлар ва ўлкашунослар марказларида сайёҳлик, ўлкашунослик ҳамда экология йўналишидаги машғулотларга жалб этилган. 4676 нафар ўқувчи Ижод марказларида санъат, халқ амалий ҳунармандчилиги ва миллий қадриятларни тарғиб этувчи тўгаракларда ўз иқтидорини намоён этишмоқда.

3895 нафар бола Ўқувчилар саройларида илмий-техникавий лойиҳалар устида ишламоқда. 3690 нафар ўқувчи Санъат мактабларида тасвирий ва амалий безак санъати бўйича маҳоратини оширади.

465 нафар ёш истеъдод соҳиблари эса Бадиий мусаввирлик мактабларида тасвирий санъат сирларини чуқур ўрганмоқда. Болаларнинг ҳар бир куни қувонч, янги кашфиёт ва фойдали машғулотлар билан ўтиши уларнинг эртанги ҳаётида ўз самарасини беради. Демак, ёш авлоднинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш ҳамиша устувор вазифалардан бўлиб қолаверади.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2026-07-16, 00:00 40
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.