26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Яссавий карвони'' ҳудудий анжумани

Қ. Жандарбеков номидаги Маданият уйида Хожа Аҳмад Яссавийнинг маънавий-фалсафий меросини тарғиб қилишга бағишланган «Яссавий карвони» илмий-маърифий анжумани ўтди. Дарҳақиқат, ушбу замин авлиёлар ва буюк зотлар макони, Хожа Аҳмад Яссавийнинг киндик қони тўкилган муқаддас маскан. Унинг маънавий изланишлари ва дастлабки маърифий қадамлари айнан шу жойдан бошланган. 

Тадбирдан кўзланган мақсад – Буюк Дала тамаддунининг маънавий таянчига айланган Хожа Аҳмад Яссавийнинг ҳаёти ва таълимоти орқали иймон-эътиқод, эзгулик, илм, адолат ва инсонпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, унинг бой меросини келажак авлодларга етказиш эди.

Тадбирда меҳнат фахрийлари, зиёлилар, дин ва турли соҳа вакиллари, ёшлар иштирок этдилар. Семинарни «Ҳазрат Султон» миллий тарихий-маданий қўриқхона-музейи директори Ерлан Дакенов бошқарди. Дастлаб сўз олган вилоят Дин ишлари бошқармаси бошлиғи Рустем Сабиржанули тадбирнинг аҳамиятига тўхталди. Шунингдек, профессор Дўсай Кенжетай, диншунос Сержан Ўразбай, «Яссавийшунослик» илмий-тадқиқот институти директори Бауиржан Сайфунов ва фалсафа доктори Тўлеген Мухит Яссавий меросининг тарихий-маънавий аҳамияти, миллий онг ва урф-одатлар узвийлиги ҳақида маъруза қилдилар. 

Тадбир якунида туман ҳокими ўринбосари Сержан Даулбайули ҳамда туман фахрийлар кенгаши раиси Сиқимбай Уалиханули буюк мутафаккир, туркий дунё маънавиятининг таянчи Хожа Аҳмад Яссавийнинг маърифий-фалсафий таълимотини тарғиб қилишга бағишланган семинарни ташкил этган ва қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирдилар.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2026-07-28, 00:47 6
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.