26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сув хўжалиги ходимларига эҳтиром кўрсатилди

Ўрдабаси туманидаги “Бөген” сув омборида Сув хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир ўтди. 

Тадбирда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров йиғилганларни касб байрами билан табриклаб, сув хўжалиги ходимларининг мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашдаги хизматларини алоҳида эътироф этди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда вилоятда 575 минг гектар суғориладиган ер мавжуд. Вилоят сув хўжалиги тизими 42та сув омбори, 4 мингдан зиёд канал, 1794та қудуқ ҳамда 1256та дренаж иншоотини ўз ичига олади.

Жорий йилда сув омборларидаги сув ҳажми ўтган йилга нисбатан 2,4 миллиард куб метрга кўпайиб, уларнинг тўлдирилиш даражаси 50 фоизга етди. Соҳа инфратузилмасини янгилаш мақсадида 166 миллиард тенгелик лойиҳалар Ислом тараққиёт банкига тақдим этилган, уларнинг биринчи босқичи доирасида тўққизта йирик лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланган.

Шунингдек, ўтган йили 114 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 164 минг гектарга етказиш режалаштирилган.

Байрам муносабати билан сув хўжалиги соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ мутахассислар ҚР Сув захиралари ва ирригация вазирлиги, вилоят ҳокимининг мукофотлари билан тақдирландилар.

Тантанали тадбир таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури билан якунланиб, меҳнат аҳлига юксак эҳтиром кўрсатилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-07-13, 22:45 9
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.