26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Замонавий қиёфада қайта барпо этилган божхона бекати бу йил фойдаланишга топширилади

Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров ҳамда Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси раиси Жандос Дуйсембиев Сариоғоч туманига амалий ташриф буюриб, қайта қурилаётган «Жибек жолы» божхона бекатидаги қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Масъуллар иншоотни кўздан кечириб, қурилиш сифати ва иш суръати юзасидан аниқ топшириқлар берди.

Лойиҳанинг буюртмачиси – Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси. Бош пудратчи – «Ontustik Construction» МЧЖ, пудратчи ташкилот эса BI Group ҳисобланади.

Умумий қиймати 11,6 миллиард тенгени ташкил этадиган мазкур божхона бекати фойдаланишга топширилгач, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара орқали ўтувчилар оқими янада ошиши кутилмоқда. Олти йўлакли замонавий бекат бир суткада 70 минг нафар йўловчи, 2 мингта автотранспорт воситаси ҳамда 200 та автобусни қабул қилиш ва ўтказиш имкониятига эга.

Қайта барпо этилган божхона бекати биноларининг майдони аввалгига нисбатан қарийб икки баробар кенгайтирилди. Бу эса чегара назорати ва божхона расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириб, йўловчиларни ўтказиш тезлигини сезиларли даражада оширади.

Замонавий божхона бекати халқаро талаблар асосида фаолият юритиб, фуқаролар учун қулай ва сифатли хизмат кўрсатади. Қурилиш ишлари 2025 йил май ойида бошланган бўлиб, бугунги кунда муҳандислик инфратузилмаси тўлиқ якунланган. Айни пайтда ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Иншоотни жорий йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати, 2026-07-10, 21:52 56
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.