26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари агросаноат мажмуасини ривожлантириш вазифаларини белгилади

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаровни қабул қилди.

Учрашувда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида агросаноат мажмуасида эришилган натижалар ҳамда соҳани янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Вазир Давлат раҳбарига экин майдонларини ранг-баранглаштириш, деҳқонларни имтиёзли молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги техникаси лизингини ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Маълум қилинишича, агросаноат мажмуасида қайта ишланган маҳсулотлар улушини 70 фоизга етказишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. 2026 йилнинг дастлабки олти ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 14,7 фоизга ошди. Қишлоқ хўжалигида жисмоний ҳажм индекси 4,4 фоизни ташкил этган бўлса, деҳқончиликда юксалиш 7,7 фоиз, чорвачиликда эса 4,4 фоиз бўлди.

Шунингдек, агросаноат маҳсулотлари экспорти ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида экспорт ҳажми 3 миллиард АҚШ долларига етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоизга кўпайди. Йил якунига қадар бу кўрсаткични 7,2 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Айдарбек Сапаров Президент топшириғи асосида қабул қилинган чорвачиликни ривожлантириш юзасидан мажмуавий режа ижроси ҳақида ҳам ҳисобот берди. Унга кўра, барча тоифадаги хўжаликларни қамраб оладиган имтиёзли молиялаштириш тизими шакллантирилган. Бу чоралар чорва моллари сонини кўпайтириш, тармоқ самарадорлигини ошириш ҳамда гўшт маҳсулотлари экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади. Айниқса, яйлов чорвачилигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, ветеринария соҳасини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мажмуавий режаси ҳам тасдиқланган. Унда ветеринария хавфсизлигини мустаҳкамлаш, соҳани қўшимча молиялаштириш ва ҳуқуқий базани такомиллаштириш назарда тутилган.

Шу билан бирга, агросаноат мажмуасини рақамлаштириш ишлари давом этмоқда. Ягона “Е-АПК” рақамли дастур орқали давлат ахборот тизимлари интеграция қилиниб, янги рақамли хизматлар жорий этилмоқда.

Йил якунига қадар қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти ҳажмини 5,9 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 9,5 фоизга, ичимликлар ишлаб чиқаришни эса 10,5 фоизга ошириш режалаштирилган. Соҳага жалб этиладиган асосий капитал сармоялар ҳажми 2,2 триллион тенгени ташкил этиши кутилмоқда.

Учрашув якунида Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев соҳа самарадорлигини янада ошириш, қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш юзасидан қатор аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Akorda.kz, 2026-07-13, 22:48 9
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.