26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шардарада сув қувури фойдаланишга топширилди

Туркистон вилоятига хизмат сафари доирасида Бош вазир ўринбосари Қанат Бўзимбаев «Тама-Тастанбек» гуруҳли сув қувурини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди. Президент топшириғи асосида ишлаб чиқилган мазкур лойиҳа Ҳукумат қўллаб-қувватлови билан икки йил мобайнида амалга оширилди.

Тадбирда, шунингдек, Сув захиралари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ҳамда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров иштирок этди.

Тантанали очилиш маросимида таъкидланганидек, мазкур иншоот Шардара шаҳрининг 31 мингдан зиёд аҳолисининг сифатли ичимли сувга бўлган эҳтиёжини таъминлаш имконини беради ва шаҳарнинг Шардара сув омборига қарамлигини бартараф этади.

Қурилиш-монтаж ишлари доирасида умумий узунлиги 39,3 километр бўлган иккита магистрал сув қувури ётқизилди, тоза сув учун тўртта резервуар ҳамда сувни тозалаш иншооти ўрнатилди, биринчи ва иккинчи босқич насос станциялари барпо этилди. Шунингдек, чуқурлиги 110 метрли 14та қудуқ қазилди ва 133та қудуқ камераси ўрнатилди.

– Аҳоли манзилларини сифатли ичимли сув билан таъминлаш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан  ҳисобланади. Илгари Шардара шаҳрининг ичимли сув таъминоти бевосита Шардара сув омборининг ҳолатига боғлиқ эди. Энди эса замонавий талабларга жавоб берадиган ушбу йирик лойиҳа якунланиши туфайли шаҳар аҳолиси “Тама-Тастанбек” ерости сув захирасидан кечаю-кундуз сифатли ичимли сув билан таъминланади. Лойиҳада меҳнат қилган барча қурувчилар, муҳандислар ва мутахассисларга самимий миннатдорлик билдираман, – деди Бош вазир ўринбосари.

Шунингдек, Қанат Бўзимбаев Жетисай туманида “Тәуелсіздікке 20 жыл” каналидаги 1-, 2- ва 3-насос станцияларини замонавийлаштириш ишлари билан танишди. Ушбу станцияларда ўрнатилган 28та насос “Дўстлик” магистрал каналидаги сув етарли миқдорда бўлмаган ҳолларда Шардара сув омборидан сувни механик усулда кўпайтириш учун мўлжалланган.

“Тәуелсіздікке 20 жыл” канали бир сонияда 60 куб метргача сув ўтказиш қувватига эга. Иншоотнинг лойиҳавий қувватини тиклаш ва қишлоқ хўжалиги ерларини барқарор сув билан таъминлаш мақсадида тубдан таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳа доирасида каналнинг 10,1 километр қисми бетон билан қопланади, унинг сув ўтказиш қуввати лойиҳавий кўрсаткичларга етказилади ва 60 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш яхшиланади. 

Шу билан бирга, канал бўйида жойлашган турар жойлар хавфсизлиги ҳам таъминланади.

2026-08-04, 00:18 98
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.