26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти – энг машҳур сайёҳлик ҳудуди

Давлат раҳбари Қ. Тўқаев сайёҳлик соҳасини ривожлантиришга устувор аҳамият қаратиб, ушбу йўналиш учун муҳим вазифаларни белгилаган. Вилоятимизда мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Изчил саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, 2026 йилнинг дастлабки чорагида вилоятимиз республикада энг кўп маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрган етакчи ҳудудлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Туризм индустрияси қўмитаси маълум қилди.

Туркистон вилояти бой тарихий ва маданий меросга эга. Вилоят ҳудудида жами 1792та тарихий ва маданий ёдгорликлар мавжуд. Шундан биттаси халқаро аҳамиятга эга иншоот – Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси, 41таси республика аҳамиятидаги, 403таси эса маҳаллий аҳамиятга молик ёдгорлик ҳисобланади.

Ҳудудда 264та жойлаштириш масканлари ва 117та санаторий-курорт муассасаси фаолият юритмоқда. Шунингдек, вилоятда 4та алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мавжуд. Булар ЮНЕСКОнинг биосфера иншоотлари рўйхатига киритилган “Ақсу Жабағылы” ва “Қаратау” давлат қўриқхоналари, шунингдек “Сайрам-Өгем” миллий боғи ҳамда “Сырдария-Түркістан” минтақавий табиат боғидир.

Жорий йилнинг олти ойи якунларига кўра, “е-қонақ” ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтган хорижий сайёҳлар сони 39879 нафарни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 43, 87 фоизга ошди.

Туркистон вилоятига энг кўп ташриф буюрган хорижий сайёҳлар қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистон – 29761 нафар, Хитой Халқ Республикаси – 2481 нафар, Туркия – 1822 нафар, Россия Федерацияси – 1338 нафар, Қирғизистон – 865 нафар, Тожикистон – 420 нафар, Германия – 365 нафар, Франция – 236 нафар, Буюк Британия – 227 нафар, Япония – 182 нафар саёҳатчи ташриф буюрган.

2026 йилнинг дастлабки олти ойида сайёҳлик соҳасига жалб этилган сармоялар ҳажми 65,1 миллиард тенгени ташкил қилди.

2025 йилда сайёҳлик соҳасида умумий қиймати 17 миллиард тенгелик 24та сармоявий лойиҳа амалга оширилган. Кентов шаҳрига қарашли Хонтоғи қишлоғида қиймати 1 миллиард тенгелик “Khantau” ҳордиқ маскани қурилиши якунланиш арафасида. Шунингдек, Туркистон шаҳрида умумий майдони 12 гектар, қиймати 10 миллиард тенгелик йирик аквапарк мажмуаси барпо этилмоқда.

Бундан ташқари, Туркистон шаҳрининг маданий-маънавий марказида сайёҳлик йўналишларни кенгайтириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Култўбе шаҳарчасини ободонлаштириш лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилмоқда. Шу билан бирга, шаҳарда “Yassy Hall Apartments” меҳмонхона мажмуаси қад ростламоқда.

Ҳудудда экологик сайёҳлик ҳам жадал суръатларда ривожланмоқда. 2026 йилнинг дастлабки чорагида табиий ҳудудларга ташриф буюрувчилар сони 60,1 минг нафарга етди.

Вилоятнинг табиий ҳудудлари ҳамда уларга туташ Тўлебий ва Тулкибош туманларида 99та дам олиш маскани, 62та меҳмонхона, 12та шифобахш оромгоҳ, 6та ўтов ва 1та овчилар уйи фаолият юритмоқда.

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Тоза Қозоғистон” экологик тадбири доирасида Туркистон шаҳридаги Қорачиқ дарёси бўйида 50 гектар майдонни эгаллаган “Туркистон” экобоғи ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати, 2026-07-31, 21:49 118
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.