26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари халқаро турнир очилишида иштирок этди

ҚР президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Астана шаҳрида ўтказилаётган «Келажак ўйинлари – 2026» халқаро мультиспорт турнирининг очилиш маросимида иштирок этди.

«Барыс Арена» мажмуасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳамда бошқа расмий шахслар фахрий меҳмон сифатида иштирок этишди.

Президент ўз нутқида биродар давлатлар раҳбарлари, муҳтарам меҳмонлар ҳамда халқаро турнирда иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган спортчиларга самимий миннатдорчилик билдирди.

Давлат раҳбари мазкур турнир спортнинг куч-қудрати, заковат салоҳияти ва рақамли даврнинг улкан имкониятларини ўзида мужассам этгани, шу боис умумий тараққиёт ва бунёдкорлик ғояларига тўла мос келишини таъкидлади.

Шунингдек, Президент ёшларга мурожаат қилиб, билим, иқтидор, меҳнатсеварлик ва юксак мақсадларга интилиш келажак пойдеворини мустаҳкамлашини қайд этди. У иштирокчиларнинг ҳар бири муносиб тайёргарлик кўрганини, янги дўстлар орттириши ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишига ишонч билдирди. Давлат раҳбари, шунингдек, «Келажак ўйинлари» мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик, дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлайдиган муҳим майдонга айланишига ишонч билдирди.

Президент спортчиларга муваффақият тилаб, мусобақа ташкилотчилари, ҳамкорлар, ҳакамлар, мураббийлар, соҳа мутахассислари, кўнгиллилар ҳамда мазкур нуфузли спорт тадбирини юксак савияда ўтказишга ҳисса қўшган барчага самимий миннатдорчилик изҳор этди.

Очилиш маросимида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг турнир иштирокчиларига йўллаган видеомурожаати намойиш этилди. Шунингдек, «Келажак ўйинлари» бош директори Дэн Меркли ҳам сўзга чиқди.

Шундан сўнг иштирокчилар театрлаштирилган шоу ва маҳаллий эстрада санъаткорлари иштирокидаги концерт дастурини томоша қилишди.

29 июлдан 9 августга қадар Астана шаҳрида илк бор киберспорт, анъанавий спорт турлари ҳамда замонавий технологияларни уйғунлаштирган халқаро турнир ўтяпди. Жорий йилги мусобақаларда 34 мамлакатдан 800 нафардан зиёд спортчи иштирок этмоқда.

Астана шаҳридаги турнир доирасида иштирокчилар фиджитал-футбол, фиджитал-баскетбол, фиджитал-яккакураш, фиджитал- шутер, фиджитал-рақс, Dota 2, Mobile Legends: Bang Bang ва PUBG: Battlegrounds каби саккиз йўналиш бўйича беллашмоқдалар.

Akorda.kz, 2026-07-31, 21:51 76
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.