26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистондаги ўзбек адабиётига бағишланган рисола

ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти ҳомийлигида “Қозоғистонлик ўзбек ижодкорлар” номли рисола-маълумотнома нашрдан чиқди. Қозоғистонда илк бор чоп этилган мазкур китобда юртимизда фаолият юритаётган барча ўзбек адабий бирлашмалари ва ижодий уюшмалар ҳақида, шунингдек, жами 240 нафар қозоғистонлик ўзбек ижодкорининг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида маълумотлар ўрин олган.

Дарҳақиқат, ушбу нашр юртимиздаги ўзбек адабиёти ва маданиятининг бугунги қиёфасини акс эттирувчи муҳим манба бўлиб, маънавий меросимизни асраш ва келажак авлодга етказиш йўлидаги салмоқли қадамдир.

“Қозоғистон ҳудудида ўзбек этноси вакиллари азалдан муқим яшаб келмоқдалар. Шу туфайли ушбу қутлуғ заминдан миллий адабиётнинг кўплаб ёрқин намояндалари етишиб чиққан. Дарҳақиқат, Аҳмад Югнакий, Атоий, Сулаймон Боқирғоний, Юсуф Сарёмий, Абдулғани Чимкандий, Абдулҳамид Лузумий, Уйғун, Эргаш Неъматуллаев, Миртемир, Туроб Тўла, Суннатилла Анорбоев, Одил Ёқубов, Носир Фозилов, Муҳаммаджон Хайруллаев, Саъдулла Сиёев, Меҳмонқул Исломқулов, Раҳимжон Отаев, Мирпўлат Мирзо, Ҳамза Имонбердиев, Баҳром Ғойиб каби адиблар ва шоирлар миллий адабиёт ривожига баракали ҳисса қўшдилар.

Мустақиллик йилларида ижодкорларнинг янги авлоди шаклланди. Жумладан, Шимкент, Туркистон, Кентов шаҳарларида, Сайрам, Тулкибош, Тўлебий туманларида ташкил этилган “Ижодкор” адабий бирлашмаси, Аҳмад Яссавий номли, “Чашма”, “Чимкент”, “Сайрам”, “Исфижоб”, “Шуъла”, “Кўкқиё илҳомлари”, “Илҳом булоғи” каби ижодий уюшмалар ўзбек адабий муҳитининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этди. Бу ўринда Собиржон Юсуфалиев, Юсуфжон Сайдалиев, Ориф Сайдикромов, Туроббой Йўлдошев, Шоаҳмад Шопўлатов, Иброҳим Пўлат каби марҳум ижодкорларнинг номини алоҳида эҳтиром билан эслаб ўтиш жоиз”, деб ёзади китобга сўзбошида Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси Абдулла Исматуллаев. 

Китоб тақдимотини ҚР ўзбек ижодкорларининг I симпозиуми доирасида ўтказиш режаланмоқда. Рисолани нашр этишда Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси муовини Саид Хайруллоҳ, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Абдираҳим Пратов, Зокиржон Мўминжонов ва Баҳодир Муталовлар жонбозлик кўрсатдилар.

Дунё юзини кўрган “Қозоғистонлик ўзбек ижодкорлар” рисола-маълумотномаси “Ижодкор” адабий бирлашмасининг навбатдаги ютуғидир.

З. АҲМАДЖОНОВ., 2026-07-29, 23:40 22
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.