26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Экологик тадбир ўтди

Қазиғурт туманида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан амалга оширилаётган “Тоза Қозоғистон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоят “Зилол булоқ” экологик тадбири уюштирилди. Табиатни муҳофаза қилишга бағишланган ибратли ҳашар Шарбулақ қишлоғидаги тарихий булоқ бошида ўтди.

Тадбирда вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов, вилоят маслаҳати депутати Нуржан Аширов, Қазиғурт тумани ҳокими Азизхан Исмаилов, коммунал муассаса ходимлари, кўнгиллилар, фаол ёшлар, қишлоқ нуронийлари иштирок этиб, табиатни муҳофаза қилиш ишларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Натижада Шарбулоқ қишлоғидаги булоқлар атрофи чиқиндидан тозаланиб, гул кўчатлари ўтқазилди, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов табиатни муҳофаза қилиш – ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини таъкидлади.

– Халқимизда “Булоқ кўрсанг – кўзини оч”, деган доно нақл бор. Бу – ота-боболаримиздан қолган удум. Табиат – барчамизнинг бойлигимиз, ҳар бир булоқ – келажак авлодга қоладиган мерос. Шу боис, она замин тозалиги ва гуллаб-яшнашига барчамиз ҳисса қўшишимиз лозим, – деди у.

“Зилол булоқ” – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан бирга, она юртга меҳр-муҳаббатни кучайтириб, экологик маданиятни шакллантиришга ҳисса қўшувчи муҳим ташаббус.

2026-08-04, 00:13 30
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.