26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болалар ҳуқуқлари ва хавфсизлиги – муҳим масала

Туркистон шаҳрида болалар хавфсизлиги ва уларнинг фаровонлигини таъминлаш, шунингдек, суд тажрибасида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг замонавий усуллари атрофлича муҳокама қилинган семинар ўтди. 

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ертай Алтаев, вилоят болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси раҳбари Балмаржан Нарбекова, БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Қозоғистондаги вакили Азамат Жаманчинов, вилоят балоғатга тўлмаганлар ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро судининг судьяси Нурсултан Ўмирбай ва соҳага мутасадди 70 нафарга яқин мутахассис иштирок этди.

Тадбир давомида минтақада болалар ва ўсмирлар орасидаги ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ижтимоий таваккалларнинг олдини олиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, балоғатга тўлмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига таҳдид солувчи омиллар, уларнинг олдини олиш дастаклари, ўсмирлар орасидаги ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, «Ишончли дўст» услубий қўлланмаси таништирилиб, шаҳар ва туман таълим бўлимларининг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги аҳамияти, шунингдек, “111” алоқа марказига келиб тушган маълумотлар билан иш юритиш тартиби тўғрисида сўз юритилди. Иштирокчилар фикр алмашиб, муҳим масалаларни ҳал қилиш йўлларини излашди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ертай Алтаев болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янги услубларини татбиқ қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб, мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди, болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

– Болаларнинг ҳаёти, соғлиги, хавфсизлиги ва ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш – давлат сиёсатидаги асосий йўналишлардан бири. Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаев ўз Мактубларида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ва ёш авлоднинг фаровонлигини ошириш давлат сиёсатининг асосий устуворликларидан бири эканлигини таъкидлаган. Ушбу вазифалар ижросини таъминлашда барча давлат идоралари, таълим муассасалари, соғликни сақлаш, ҳуқуқ-тартибот, ижтимоий муҳофаза соҳалари ва фуқаролик жамият тизимларининг ҳамкорликдаги фаолияти алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада вилоятимизда тегишли ишлар юритилмоқда. Ахборот технологияларининг шиддат билан тараққий этиши, ижтимоий тармоқларнинг таъсири, кибербуллинг, маиший зўравонлик, руҳий тушкунлик ва бошқа омиллар болалар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратишни талаб қилади. Шунингдек, болаларни ўз вақтида руҳий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ота-оналарнинг масъулиятини орттириш, таълим муассасаларидаги руҳий хизматлар самарадорлигини кучайтириш ва ҳар бир боланинг хавфсиз муҳитда ҳаёт кечиришига шароит яратишимиз зарур, – деди Ертай Кенжебекули.

Таъкидлаш жоиз, вилоятимизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва руҳий қўллаб-қувватлаш масалалари тизимли йўлга қўйилган. Таълим муассасаларида буллинг ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган рақамли қарорларни татбиқ этиш тадбирлари босқичма-босқич давом эттирилади.

2026-08-04, 00:15 100
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.