26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Замонавий бўрдоқичилик мажмуаси

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Саврон туманининг Эски Иқон қишлоғида жойлашган “Turkistan et ónimderi” МЧБ томонидан амалга оширилаётган бўрдоқичилик мажмуасига ташриф буюриб, лойиҳанинг амалга оширилиш жараёни билан танишди.

Вилоят раҳбари мажмуани кўздан кечираркан, чорвадорлар билан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф-истакларини тинглади. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, чорвачилик маҳсулотлари ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ҳудуднинг экспорт салоҳиятини юксалтириш борасидаги режалар ва давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш дастаклари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари лойиҳани белгиланган муддатда ва сифатли якунлаш муҳимлигини таъкидлаб, масъулларга қатор топшириқлар берди.

40 гектар майдонни эгаллаган мазкур мажмуада 5 минг бош қорамолни сўқимга боқадиган кун давомида 120 бош мол сўйиш қувватига эга кушхона барпо этилмоқда. Шунингдек, чорвадорлар учун турар жойлар, маъмурий-ишбилармонлик маркази ва қўшимча инфратузилма иншоотлари ҳам шулар жумласидан.

Шунингдек, мажмуа ҳудудида “Муталлиб Агро” ИЧШга қарашли бўрдоқичилик майдончаси ҳам қад ростламоқда. Ушбу лойиҳалар “Қишлоқ омонати” дастури доирасида молиялаштирилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-08-11, 00:54 5
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.