26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ободонлаштириш ишлари бардавом

Ўтрор туманида аҳолини табиий газ билан таъминлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Туманда инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган муҳим лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. 

Жумладан, туманга қарашли 22та аҳоли манзили табиий газ тармоғига уланган. Маяқум қишлоғида умумий узунлиги 36,838 километрли ички газ қувурларини тортиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа 2027 йилгача давом этади. Қурилиш ишларининг сифатли ва белгиланган муддатда якунланиши туман ҳокимининг доимий назоратида.

Шунингдек, туманда кўчаларни ёритиш ишлари ҳам жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Хусусан, Маяқум ва Кўлқудуқ қишлоқлардаги қатор кўчаларда, шунингдек, ёритиш тизими ўрнатилмоқда.

Бундан ташқари, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида ободонлаштириш ишлари ҳам изчил давом эттирилмоқда. Айни пайтда Балтакўл қишлоғида узунлиги 200 метрли пиёдалар йўлаги ободонлаштирилмоқда. Мазкур ишлар аҳолининг, айниқса, мактаб ўқувчилари ва кексаларнинг қулай ҳаракатланиши учун айни муддао.

 

2026-08-07, 22:29 5
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.