26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўқув йилига ҳозирлик – сифатли таълим кафолати

Вилоятимизда 2026-2027 ўқув йилига пухта тайёргарлик устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Таълим муассасаларини ҳозирлаш, ўқувчилар учун хавфсиз ва замонавий таълим муҳитини яратиш ҳамда таъмирлаш ишларининг сифатини таъминлаш вилоят раҳбарияти эътиборидаги устувор вазифалардан бири.

Вилоят таълим бошқармаси раҳбари Ғалимжан Ўринов хизмат сафари билан Сариоғоч туманида бўлиб умумтаълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Сафар давомида таъмирлаш ишларининг суръати, қурилиш-монтаж ишлари сифати ҳамда белгиланган муддатларга риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

 Даставвал, А. Яссавий, И. Алтинсарин ва Ш. Қалдаяқов номидаги умумтаълим мактабларида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Мактаб биноларининг техник ҳолати, қурилиш сифати ва муассасаларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик даражаси ҳар томонлама баҳоланди.

Таълим бошқармаси раҳбари С. Сейфуллин номли умумтаълим мактаби қошидаги интернат ҳамда Абилайхан номидаги умумтаълим мактабида бўлиб, “Қозоғистон халқига” жамоат жамғармаси ёрдами билан замонавий фан хоналарининг тайёргарлиги билан танишди. Айниқса, синфхоналарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, таълим жараёнида фойдаланиладиган замонавий ўқув қуролларининг ҳолати ва таъмирлаш ишларининг сифатига алоҳида урғу берилди.

Таълим сифати нафақат ўқув дастурлари, балки мактабларда яратилган шароитларга боғлиқ. Замон талабига мос жиҳозланган синфхоналар, хавфсиз муҳандислик тизимлари ва сифатли таъмирланган бинолар ўқувчиларнинг билим олиши ҳамда ўқитувчиларнинг самарали меҳнат қилиши учун муҳим омил ҳисобланади...

М. САЪДУЛЛАЕВА., 2026-08-11, 00:52 5
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.