26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳоли билан юзма-юз

ҚР Президентининг “Халқ овозига қулоқ тутадиган давлат” концепциясига мувофиқ, вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Кентов шаҳри аҳолиси билан учрашиб, шахсий қабул ўтказди.

Унда вилоят ҳокими Кентов шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт кўрсаткичлари ҳамда аҳолининг талаб-истаклари қатъий назоратда эканлигига, ҳар бир масала қонун доирасида ҳал этилишига урғу берди. Умуман, Кентов шаҳрининг ишлаб чиқариш салоҳияти юқори, келгусида ҳам аҳоли фаровонлигини ошириш, янги иш ўринларини очиш ҳамда шаҳарни тараққий эттириш борасидаги тадбирларни кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

Учрашувда шаҳар ҳокими Жандўс Тасов минтақанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт кўрсаткичларига тўхталиб, амалга оширилаётган ишлар юзасидан маъруза қилди.

Шаҳарда давлат дастурлари ва лойиҳалар тизимли равишда амалга оширилмоқда. 2026 йилнинг 6 ойи натижаларига кўра, ялпи минтақавий маҳсулот ҳажми 43,5 миллиард тенгега етиб, ўтган йилга нисбатан 5,3 фоизга ортган. Асосий капиталга жалб қилинган сармоялар ҳажми 15,3 миллиард тенге, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ялпи ҳажми 114,8 фоизни ташкил этади. Кичик ва ўрта тадбиркорлик соҳасида ҳам ижобий натижалар сезилмоқда. Таълим соҳасида 32та мактаб, соғликни сақлаш соҳасида 13та тиббиёт муассасалари фаолият юритмоқда. Шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш йўналишида қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ҳудудидаги 3та аҳоли манзили газ билан таъминланиб, истеъмолчилар сони 17 мингга етди. 

Мажлис сўнггида Нуралхан Кўшеров фуқаролар билан шахсий қабул ўтказиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Қабулда аҳоли манзилларини газ, ичимли сув ва инфратузилма билан таъминлаш, йўл таъмири, уй-жой ва ер масалалари илгари сурилди. 

 

2026-08-07, 22:36 7
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.