26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олим руҳини шод этиб...

ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги шафелигида, Туркистон шаҳар ҳокимлиги ва “Ҳазрат Султон” Миллий тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ҳамкорлигида давлат ва жамоат арбоби, таниқли этнограф-олим Ўзбекали Жанибековнинг 95 йиллигига бағишланган “Ўзбекали Жанибеков ва “Ҳазрат Султон” музей-қўриқхонаси” кўргазмасининг очилиш маросими ўтди.

Тадбирда Ўзбекали Жанибековнинг ўғли Бауиржан Жанибеков, Туркистон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мадияр Алипов ва музей-қўриқхона директори Ерлан Дакенов иштирокчиларни табриклашаркан, кўргазманинг тарихий аҳамиятига тўхталишди. 

Экспозицияга XX асрнинг 1970-1990 йилларига хос архив ҳужжатлари, фотосуратлар ва тарихий-маданий материаллар киритилган. Кўргазма орқали Ўзбекали Жанибековнинг Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини музейлаштиришдаги тарихий хизмати ҳамда миллий меросни асрашдаги алоҳида ёндашуви намойиш этилди. 

Маданий дастур Туркистон шаҳар маданият уйида “Ўзбекали Жанибеков меросининг ўрганилиши” мавзусидаги маданий тадбир билан давом этди. Йиғилишни музей-қўриқхона директори Ерлан Дакенов олиб борди ва ҚР Маданият ва ахборот вазири Арман Қирқбаевнинг табрик хатини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, Арқалиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мешитбай Жуманов буюк шахснинг юбилейи муносабати билан эзгу тилакларини изҳор этиб, шаҳар ҳокими номидан миннатдорчилик хати ва эсдалик совғасини топширди.

Тадбирда Ўзбекали Жанибековнинг ўғли Бауиржан Жанибеков, Туркистон шаҳар ҳокими Азимбек Пазилбекули, филология фанлари доктори, профессор Қулбек Ергўбек ва тарих фанлари доктори, профессор Хазретали Турсин маъруза қилиб, арбобнинг мамлакат тарихи ва миллий маданиятдаги ўрнига тўхталишди. 

Маданий тадбирларда давлат арбобининг оиласи, зиёлилар, олимлар, музей ва маданият соҳаси мутахассислари, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-09-09, 22:32 5
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.