26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Турон овози Туркистонда янгради

Туркистон шаҳридаги «Карвон сарой» сайёҳлик мажмуасида халқаро «Voice of Turan – 2026» қозоқ қўшиқлари фестивали тантанали  равишда очилди. Унда Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Ертай Алтаев, Қозоғистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати Тўлеген Мухамеджанов, таниқли санъаткорлар, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар иштирок этди.

Фестивалнинг дастлабки куни Франция, Испания, Италия, Сан-Марино, Тунис, Венесуэла, Индонезия, Ватикан, Беларусь, Болгария, Грузия, Арманистон, Мексика, Қирғизистон, Куба, Бразилия ва бошқа давлатлардан иштирокчилар қозоқ қўшиқларини ижро этди. 

Туркистон вилояти ҳокимлиги шафелигида, маданият бошқармаси томонидан еттинчи бор ташкил этилаётган фестивалнинг мақсади – қозоқ қўшиқ санъатини дунёга танитиш, унинг миллий руҳи ва мазмун-моҳиятини тарғиб этиш. 

Очиқ осмон остида ўтган концертда хорижлик санъаткорлар қозоқ халқ қўшиқлари, шунингдек, машҳур бастакор Шамши Қалдаяқов асарларини ижро этдилар. Бугун  эса турли мамлакатларнинг таниқли санъаткорлари иштирокида «Ипак йўли наволари» номли катта гала-концерт ўтказилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-09-29, 20:09 54
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.