26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарихий обида янгиланди

Сўзоқ туманидаги Баба Тукти Шашти Азиз мақбараси тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Тарихий обидани тиклаш ишларини Тимур Қулибаевнинг «Halyk» хайрия жамғармаси амалга оширди. Лойиҳага қарийб 330 миллион тенге маблағ йўналтирилди.

Қумкент қишлоғидан уч чақирим жанубда жойлашган мақбара XVIII асрга оид тарихий-маданий ёдгорлик ҳисобланади. У «Қозоғистоннинг муқаддас жойлари географияси» лойиҳаси доирасидаги 100та миллий муқаддас маскан рўйхатига киритилган.

Таъмирлаш ишлари илмий-тадқиқот ва реставрация ҳужжатлари асосида бажарилди. Мақбара билан меҳмонхона, ошхона ва чироқчи уйи ҳам таъмирланди.

Янгиланган мажмуа очилишига бағишланган тадбирда зиёлилар, нуронийлар ва маҳаллий аҳоли иштирок этди. Тадбирда тарихий меросни асраб-авайлашнинг аҳамияти таъкидланди.

Таъкидлаш жоизки, «Halyk» хайрия жамғармаси сўнгги ўн йилда таълим, спорт, маданият ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳаларида 100 миллиард тенгедан ортиқ маблағга 200дан зиёд лойиҳани амалга оширган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-09-29, 20:08 61
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.