26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
300 чақиримдан зиёд канал ва гидротехник иншоотлар қайта таъмирланмоқда

Вилоятга хизмат сафари давомида Сув захиралари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов минтақада суғориш тармоқларини таъмирлаш ва замонавийлаштириш тадбирлари билан танишди.

Лойиҳалар сув исроф бўлишини камайтириш, ундан самарали фойдаланиш ва обикор ерларнинг сув билан таъминлашини яхшилашга қаратилган.

Ўтрор туманида Д. Алтинбеков номидаги магистрал каналнинг 10,7 чақиримлик қисми бетонланиб, чорва молларини суғориш иншоотлари барпо этилмоқда. Лойиҳа орқали 4400 гектар ернинг сув таъминотини яхшилаш кўзланмоқда.

Шунингдек, вазир «Қызыл ту» насос станцияси фаолияти билан ҳам танишди. Ҳозирда станцияда бешта насос қурилмаси ишлаб турибди. Сув етказиб бериш ҳажмини ошириш учун тўртта дизелли ва тўртта электр агрегатидан иборат саккизта кўчма насос қурилмаси захирага тайёрланган.

Чордара туманида «Қизилқум» ирригация-дренаж тизимини такомиллаштириш лойиҳаси 82,4 фоизга бажарилган. Унинг доирасида 311,2 чақирим канал ва 1426та гидротехник иншоот қайта таъмирланиб, 425,8 чақирим коллекторни тозалаш режаланмоқда. Лойиҳа 12,5 минг гектар ернинг сув таъминотини яхшилайди.

Жетисай туманида 210та вертикал дренаж қудуғини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа 37 минг гектар обикор ернинг ҳолатини яхшилаш ва тупроқ шўрланишини камайтиришга қаратилган.

– Сув хўжалиги инфратузилмасини янгилаш сув захираларидан самарали фойдаланишнинг муҳим шартидир. Шу билан бирга, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ва намликни кўп талаб қиладиган экинлар ҳажмини қисқартириш зарур, – деди вазир Н. Нуржигитов.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-09-17, 01:35 71
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.