26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳиндистонда вилоят салоҳияти таништирилди

Ҳиндистон Республикасининг Тамиланд штати, Ченнай шаҳрида компаниялар, институтлар ва давлат идоралари иштирокида “Қозоғистон – Ҳиндистон” тадбиркорлик, савдо ва сармоявий анжумани ўтди. Унда ҚР Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Айдар Абилдабеков раҳбарлигидаги давлат идоралари, миллий компаниялар, бизнес ҳкамжамияти ва минтақалардан вакиллар бўлган Қозоғистон делегацияси иштирок этди. Туркистон вилоят делегациясини вилоят ҳокимининг ўринбосари Қанат Қайипбек бошлаб борди.

Тадбирда Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва стратегик ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки давлат тадбиркорлари орасидаги ҳамкорликни кучайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

Анжуман доирасида Қанат Қайипбек маъруза қилиб, Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеровнинг миннатдорчилиги ва саломини етказиб, минтақанинг иқтисодий ва сармоявий салоҳияти билан таништирди. 

Тадбирда қатнашган вилоят Саноат ва индустриявий-инновациявий тараққиёт бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Қанат Шўнбасов вилоятнинг экспорт ва сармоявий имкониятлари тўғрисида ахборот берди. 

Жаҳонда уран етиштириш бўйича Қозоғистон 1-ўринда ва бозорнинг 40 фоизини таъминлайди. Туркистон вилояти эса Қозоғистонда уран етиштириш бўйича етакчи. Хитой ва Европа орасида ташиладиган юкнинг 85 фоизи Туркистон вилоятидан ўтадиган “Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой” халқаро транспорт даҳлизи орқали ташилади. Туркистон халқаро аэропорти эса йилига 3 миллионгача йўловчини қабул қилиш имкониятига эга. Бундан ташқари, сармоядорларга тайёр инфратузилмаси мавжуд ер участкаларини таклиф қиладиган индустриал ҳудудлар ва биноларни имтиёзли шартлар асосида ижарага олиш ёки харид қилиш ҳуқуқи билан бериладиган кичик саноат парклари мавжуд. 

Ҳиндистонга хизмат сафари давомида Қозоғистон делегацияси Ченнай шаҳридаги қатор саноат ва инновациявий корхоналар фаолияти билан танишди. 

Таъкидлаш жоиз, бизнес-анжуманда Қозоғистон томонидан 110дан зиёд вакил қатнашди. Улар орасида Сайрам туманидаги кунгабоқар ёғини ишлаб чиқарадиган «UMIR.KZ» МЧБ, Ўрдабоши туманидаги қишлоқ хўжалиги тракторларини йиғадиган «Kazkioti» МЧБ, Саврон туманида жойлашган «ORZAX» ва «WANLIN» компаниялари бор. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-09-15, 00:29 20
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.