26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
30 йиллик ўзаро манфаатли ҳамкорлик

Ақўрдада Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Жаҳон Божхона Ташкилотининг бош котиби Иэн Сондерс билан учрашди.

Давлат раҳбари Қозоғистонда маъмурий ва иқтисодий тўсиқларни босқичма-босқич камайтириш, шунингдек, савдо-сотиқни яхшилашдаги Жаҳон Божхона Ташкилоти билан ҳамкорликнинг муҳим аҳамиятини таъкидлади.

Президент Қозоғистон Евроосиё марказида юклар транзити учун қулай шароитлар яратаётгани, бу борада катта ва ноёб имкониятларга эга эканини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатимиз божхона расмиятчиликларини замонавийлаштириш учун рақамли ечимларни қўллаган ҳолда изчил равишда «ақлли чегара» усулини амалга ошираётганини қайд этди.

Ўз навбатида Иэн Сондерс Қозоғистон Республикаси божхона тизимининг узвий тараққиётини юқори баҳолади ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, замонавий рақамли тизимларни жорий этиш ҳамда ваколатли иқтисодий операторлар тизимини мустаҳкамлаш борасида сезиларли ютуқларга эришилганини эътироф этди. Суҳбатдошлар тарихи 30 йилдан зиёд давом этаётган ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги ҳақида фикр билдирдилар.

Шу билан бирга, жаҳон савдосидаги янги чақириқлар ва тамойиллар юзасидан фикр алмашилди. Марказий Осиё минтақасининг савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш ва транспорт-логистика салоҳиятини мустаҳкамлаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Қасим-Жўмарт Тўқаев шериклик ва дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Жаҳон Божхона Ташкилотининг бош котиби Иэн Сондерсни II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирлади, дея хабар берди Президент матбуот хизмати.

2026-09-09, 22:31 6
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.