26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пахта терими бошланди

 Мамлакатимизда жорий йилги вегетация даври барқарор кечмоқда “Қазсушар” РДК билан шартнома имзолаган барча деҳқон хўжаликлари сув билан ўз вақтида таъминланган. Вилоятнинг Жетисай ва Мақтаарал туманларида деҳқонлар пахта теримига киришишди. Хўжаликлар сувни тасдиқланган жадвал асосида, белгиланган ҳажмда ва ўз вақтида етказиб бергани учун “Қазсушар” РДКнинг маҳаллий бўлимига миннатдорчилик билдирмоқда. 

– Жорий йил 10 гектар майдонга пахта экдик. Ўтган йилга нисбатан сув масаласи анча яхшиланди. Оби ҳаёт жадвал асосида, етарли миқдорда келмоқда, муаммо йўқ. Илгари узоқроқ жойлашган экинзорларни сув билан таъминлашда қийинчиликлар юзага келарди. Ҳозир бу масала ҳам ҳал этилди. “Қазсушар”га катта раҳмат, – деди “Арынбек ата” деҳқон хўжалиги раиси Нурмахамбет Аринбек. 

Деҳқон Исмоил Атиллов эса 4,5 гектар майдонда пахта етиштирмоқда. 

– Экин майдонини икки марта суғордик. Сувни жадвалга мувофиқ олдик. Каналлар бетон билан қоплангани туфайли сув исрофи камайди. Сув олисдаги далаларга ҳам ўз вақтида етиб бормоқда, – дейди у. 

“Қазсушар” РДКнинг Туркистон филиали деҳқон хўжаликлари билан 277,5 минг гектар қишлоқ хўжалиги майдонларини экин суви билан таъминлаш бўйича 12 409та шартнома имзолаган. 

Вилоятда 2026 йилги вегетация даври учун сув олиш лимити 3,3 миллиард куб метр этиб белгиланган. Бугунги кунга қадар 3,2 миллиард куб метр сув олиниб, 270,8 минг гектар экин майдони суғорилди.

Жетисай тумани бўйича сув лимити 663 миллион куб метрни ташкил этади. Ҳозирга қадар унинг 585 миллион куб метридан фойдаланилди. Жорий йилги вегетация даврида туман деҳқонлари 53,6 минг гектар майдонга пахта экди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-09-15, 00:31 22
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.