26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жинси матосини ишлаб чиқарадиган янги корхона ишга туширилади

Туркистон шаҳридаги «TURAN» махсус иқтисодий ҳудудда тўқимачилик саноатини ривожлантиришга қаратилган йирик сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Майдони 20 гектар бўлган ишлаб чиқариш ҳудудида «Hygeia Textile Kazakhstan» МЧБнинг пахта-мато иплари ва жинси ишлаб чиқарадиган замонавий корхона қурилмоқда. Туркистон вилояти ҳокимлиги томонидан корхона учун зарур муҳандислик инфратузилмаси билан таъминлаш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда.

Қурилиш жараёнини назорат қилиш мақсадида вилоят ҳокимининг ўринбосари Қанат Қайипбек 290 гектар майдонни эгаллаган «TURAN» махсус иқтисодий минтақасининг қўшимча ҳудудига ташриф буюриб, қурилиш ишларининг боришини муҳокама қилди.

Пахта-мато иплари ва жинси матосини ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати – 25,8 миллиард тенге. Корхонанинг дастлабки босқичини 2026 йил охирига қадар ишга тушириш режалаштирилган. Лойиҳа тўлиқ қувват билан ишласа, қарийб 1000та янги иш ўрни яратилади. Қурилиш ишларини «Qaz Build Elements» МЧБ амалга оширмоқда.

Айни пайтда ётоқхона ва офис бинолари қурилиши поёнига етмоқда. Иккита ишлаб чиқариш биноси бўйича ер ишлари, пойдевор қуйиш, металл конструкцияларини монтаж қилиш ишлари якунланган. Қурилиш ишларига 4та техника ва қарийб 40 нафар ишчи жалб этилган. Шунингдек, корхонани зарур муҳандислик инфратузилмаси билан таъминлаш ишлари ҳам якунланиш арафасида.

Айтиш жоизки, Туркистон вилоятида сармоядорларга тайёр инфратузилмага эга ер участкалари таклиф этиладиган саноат минтақалари ҳамда тайёр биноларни имтиёзли турда ижарага олиш ёки харид қилиш имконини берувчи кичик саноат парклари фаолият юритмоқда. Шунингдек, чуқур қайта ишлашни ривожлантиришга йўналтирилган сармоядорлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари кўзда тутилган «TURAN» махсус иқтисодий минтақаси мавжуд. Мазкур ҳудудларда амалга оширилаётган сармоявий лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеровнинг назоратида.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-09-17, 01:36 67
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.