26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги имкониятлар сари

Хитой Халқ Республикасининг Ухань шаҳрида «Жаҳон шаҳарлари ҳокимлари мулоқоти – Ухань» ҳамда Ухань шаҳрининг биродар шаҳарлар ҳамкорлиги бўйича халқаро анжумани ўтмоқда.

Унда беш қитъадаги 22 давлатдан 24 нафар шаҳар раҳбари ва 80 нафардан зиёд расмий таркиб иштирок этмоқда. Улар орасида Қозоғистон, Буюк Британия, Венгрия, Испания, Руминия, Германия, Мьянма, Покистон, Таиланд, АҚШ, Бразилия, Жанубий Африка Республикаси ва бошқа давлатлар вакиллари бор.

Халқаро анжуманда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров топшириғига мувофиқ, Туркистон шаҳри ҳокими Азимбек Пазилбекули ҳамда архитектура ва шаҳарсозлик, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва сайёҳлик соҳалари учун масъул бўлим раҳбарлари иштирок этмоқда. Учрашувда Туркистон шаҳрининг салоҳияти ва тараққиёти имкониятлари тақдим этилди.

Тадбирда Туркистон ва Ухань шаҳарлари ўртасида биродарлик ва дўстлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги меморандум имзоланди. 

Ушбу меморандум Туркистон вилояти ва Хубэй вилояти ўртасида шаклланган ҳудудлараро ҳамкорликнинг мантиқий давоми ҳисобланади. 

Туркистон ва Ухань ўртасидаги дўстона алоқаларнинг ўрнатилиши Хитойнинг марказий қисмидаги йирик иқтисодий ва технологик марказлардан бири билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратади. 

Сафарда Туркистон шаҳри делегацияси Уханьдаги қатор етакчи ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишиб, уларнинг ишлаб чиқариш ва технологик салоҳиятини ўрганмоқда. Шунингдек, делегация Хубэй провинциясининг қатор етакчи компаниялари билан учрашувлар ўтказиб, музокаралар олиб бормоқда. Жумладан, импорт-экспорт савдоси, халқаро логистика, хорижий ҳамкорларга хизмат кўрсатиш ва сайёҳлик соҳаларидаги компаниялар, шунингдек, шаҳар оқова сувларини тозалаш, чиқиндиларни бошқариш, маданий-индустриал лойиҳалар ва халқаро спорт тадбирлари борасидаги корхоналар билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-09-24, 02:01 3
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.