26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ички сиёсатнинг устувор йўналишлари

Улар қаторида конституциявий қадриятларни илгари суриш, янги жамият одобини шакллантириш ҳамда таълим, илм-фан ва технологиялар орқали инсон капиталини ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Қозоғистон Президентининг ўринбосари Ерлан Қарин ўзининг Telegram-каналида мамлакат ички сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazpravda.kz.

“Биринчи йўналиш – конституциявий қадриятлар. Улар Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев ислоҳотларининг стратегик йўналишини белгилаб берувчи асос ҳисобланади. Булар – Қонун ва Интизом устуворлиги, умуммиллий ҳамжиҳатлик, миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, маданият ва таълим, илм-фан ва инновациялар, меҳнатсеварлик ва тараққиёт қадриятлари, атроф-муҳитга ғамхўрлик, масъулиятли ва бунёдкор ватанпарварлик.

Тегишли давлат идоралари Президентнинг “Қозоғистон Республикаси ички сиёсатининг асосий тамойиллари, қадриятлари ва йўналишларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда давлат раҳбари топшириғига мувофиқ қабул қилинган Конституцияни тарғиб қилиш юзасидан чора-тадбирлар режасини изчил амалга оширишга эътибор қаратиши лозим.

Конституциянинг асосий қоидаларини тушунтириш ва конституциявий қадриятларни оммалаштириш борасида тизимли таҳлилий-услубий, ахборий ва маданий-маърифий ишлар олиб борилиши даркор.

Иккинчи йўналиш – янги жамоат этикаси. Бу жамиятда одоб-ахлоқнинг илғор меъёр ва шаклларини қарор топтириш, қадриятлар асосини мустаҳкамлаш, жамиятнинг эскилик сарқитларига ёндашувига ҳамда тарихий далилларни бузишга бўлган уринишларга қарши туришни назарда тутади.

Бунда “Қонун ва Интизом” тамойилини амалда қарор топтириш, “Тоза Қозоғистон” лойиҳаси ва “Адолатпарвар фуқаро” тарбия дастурини сифатли амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Бу борада янги ёндашув ва иш шаклларини жорий этиш зарур.

Жумладан, Президентнинг “Тоза Қозоғистон” ташаббусини ягона рақамли дастур яратиш орқали, миллий тозалик андазаларини жорий этиш ҳамда ҳудудларнинг озодалиги бўйича рейтингини шакллантириш орқали кенгайтириш таклиф этилмоқда.

Учинчи йўналиш – келажакка интилиш. Бу ерда асосий эътибор илм-фан ва таълим, инновациялар ва технологиялар, маданият ва маърифат орқали инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган.

Ғоявий йўналиш Давлат раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган стратегик ҳужжатларда белгилаб берилган. Булар, аввало, “Қозоғистон болалари”, “Китоб ўқиётган миллат”, “Digital Qazaqstan” ва бошқа дастурлардир.

Асосий мақсад – кучли давлат ва келажакка ишонч билан қарайдиган тараққийпарвар жамиятни барпо этиш.

Шундай қилиб, учта устувор йўналишнинг барчаси асосий масалага – биз қандай жамиятни барпо этяпмиз ва қайси мамлакатда яшаяпмиз, деган саволга жавоб беради. Бунинг учун бунёдкорлик тамойили ва конституциявий қадриятларга амал қилиш зарур, дейилади хабарда.

2026-09-19, 03:25 25
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.