26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистонда умуммиллий мотам куни эълон қилинди

Манғистов вилоятида хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг фармойишига кўра, 2026 йил 25 сентябрь Қозоғистон Республикасида Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, фожиа 24 сентябрь куни Каспий денгизи соҳилида ўқув-жанговар вазифани бажариш вақтида содир бўлган. Об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва денгизда шамолнинг кучайиши оқибатида ҳарбий хизматчилар сувга тушиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, уч нафари қутқарилган. Қутқарилганлардан бири шифохонага ётқизилган. Кейинчалик Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Каспий денгизида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар сони 12 нафарга етган. Яна икки ҳарбий хизматчини қидириш ишлари давом этмоқда.

Мудофаа вазирлиги фожиа оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар рўйхатини ҳам эълон қилди. Вазирлик жамоаси марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди.

Ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлиши юзасидан Қозоғистон Бош прокуратураси жиноий иш қўзғатди. Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва прокуратура ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилди. Зарур суд экспертизалари тайинланди. Тергов жараёни алоҳида назоратга олинган.

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди. Давлат раҳбари воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаш ва марҳумларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чораларни кўришни топширди.

Бош вазир Ўлжас Бектеновнинг топшириғига мувофиқ, фожиа сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссияга Бош вазир ўринбосари Қанат Бўзумбаев раҳбарлик қилмоқда. Унга воқеа жойига зудлик билан етиб бориш топширилган.

«Хазар Қорғаны – 2026» ҳарбий-денгиз ўқув-машғулотлари 22 сентябрь куни Каспий денгизининг Қозоғистон секторида бошланган эди. Машғулотларда 500 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи, Ҳарбий-денгиз кучларининг кемалари ва катерлари, гидрографик кемалар, Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати Соҳил қўриқлаш бўлинмалари ҳамда Ҳаво мудофаа кучлари авиацияси иштирок этган.

2026-09-25, 19:38 130
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.