26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Барча даражадаги маслаҳатларга муддатидан илгари сайловлар ўтказилади

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев барча даражадаги маслаҳатлар ваколатини муддатидан илгари тугатиш масаласи юзасидан Бош вазир ва Қурултой раиси билан маслаҳатлашувлар ўтказишини маълум қилди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, маҳаллий вакиллик идораларига сайловлар давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш жараёнининг якуний босқичи бўлиши керак.

– Амалдаги маҳаллий вакиллик органлари депутатлари Конституция ва қонунларда белгиланган асосларга мувофиқ ваколатлари тугатилгунига қадар ўз вазифаларини бажариб туради. Маслаҳат депутатларининг мутлақ кўпчилиги «Amanat» партиясидан сайланган. Айни пайтда мазкур партия «Әділет» партиясига қўшилгани боис мустақил фаолият юритмаяпти. Тегишли ҳуқуқий жараёнлар яқин вақт ичида якунланади. Шундан сўнг маслаҳатлар депутатлар корпусининг асосий қисмининг қонунийлиги масаласи юзага келади, – деди Президент.

Қасим-Жўмарт Тўқаев маҳаллий вакиллик идоралари ўзларининг асосий вазифаларини тўлақонли бажариши, яъни фуқаролар манфаатларини ифода этиши, бюджетларни тасдиқлаши ҳамда минтақаларни ривожлантириш устидан назоратни амалга ошириши зарурлигини қайд этди.

– Шу боис, яқин вақт ичида Бош вазир ва Қурултой раиси билан барча даражадаги маслаҳатлар ваколатини муддатидан илгари тугатиш масаласи бўйича маслаҳатлашувлар ўтказаман. Уларнинг якунлари бўйича тегишли фармонни имзолайман, – деди Давлат раҳбари.

Фармон имзоланганидан сўнг Марказий сайлов комиссияси навбатдаги сайловлар санасини белгилайди.

Президентнинг таъкидлашича, мазкур жараён малака ва касбий салоҳиятга эга маслаҳатлар корпусини шакллантиришга йўл очиб, уларнинг фаолиятига янги суръат бағишлайди.

2026-09-26, 01:42 11
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.