26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Икки олтин медаль

Икки ёш полвон жаҳон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритди

Қозоғистонлик ёш спортчилар халқаро майдонда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. АҚШда 23 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Юсуф Ашрапов ва Айбек Айтбеков олтин медалларни қўлга киритди.

Полвонларнинг халқаро мусобақадаги ютуғи, Қозоғистон спорти учун ҳам қувончли воқеа. Уларнинг муваффақияти мамлакатимиз байроғини жаҳон аренасида баланд кўтарди.

Қувонарлиси, чемпионлар айни кунда ОТМ талабалари. Айбек Айтбеков Ал Форобий номидаги Қозоқ Миллий университетида, Юсуф Ашрапов эса М. Ҳ. Дулати номидаги Тароз университетида таҳсил олмоқда. Улар спортдаги ютуқлари билан бирга, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва жисмоний тарбияга қизиқишни оширишга ҳам ҳисса қўшмоқда.

Бугунги чемпионларнинг муваффақияти тенгдошлари учун ҳам ибрат. Зеро, спортда ғалабага эришиш истеъдод билан бирга мунтазам машғулот, интизом, сабр-тоқат ва мураббийларнинг машаққатли меҳнатини талаб этади.

Юсуф Ашрапов в Айбек Айтбековни жаҳон чемпионатидаги ғалабалари билан самимий табриклаймиз! Ёш чемпионларимизга келгуси мусобақаларда ҳам омад, янги зафарлар ва янада юксак марраларни забт этишларини тилаймиз.

2026-10-15, 01:43 89
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.