26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИДА ДАВЛАТ БАЙРОҒИ КЎКЛАРГА КЎТАРИЛДИ

Туркистон шаҳрида Республика кунига бағишлаб Давлат байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров, ёшлар, зиёлилар ва шаҳар аҳолиси иштирок этди.

Байрам маросими Қозоғистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиши билан бошланди. Мовий байроқ баланд кўтарилиб, давлатчиликнинг улуғ рамзига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Тантанали йиғинда вилоят ҳокими барчани байрам билан муборакбод этиб, Республика кунининг тарихий аҳамиятига тўхталди.

— Барчангизни Республика куни байрами билан чин қалбимдан табриклайман! 1990 йил 25 октябрда Қозоғистоннинг давлат суверенитети тўғрисидаги Декларация қабул қилинди. Ушбу муҳим ҳужжатда Қозоғистоннинг мустақил давлат сифатидаги сиёсий-ҳуқуқий асослари ва мамлакат ҳудудий яхлитлиги эълон қилинди. Бу эса давлат суверенитетига йўл очган муҳим қадам бўлди.

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт  Тўқаев таъкидлаганидек: «Айнан ўша куни миллат тарихининг янги босқичи бошланди. Тарихий адолат қарор топди ва муқаддас қозоқ заминида Мустақилликнинг олтин қозиғи қоқилди».

Қозоғистон Республикаси мустақилликка эришганидан буён ўтган 35 йил давомида жаҳон майдонида ўз ўрнини белгилаб олди. Бугунги кунда мовий байроғимиз остида бирлигимизни мустаҳкамлаб, жадал ривожланаётган давлат сифатида олға қадам ташламоқдамиз.

Ҳар йили Республика куни муносабати билан мамлакатимизда Давлат байроғини кўтариш маросими ўтказилади. Бу ватанпарварлик туйғусини юксалтиришга хизмат қиладиган муҳим тадбирдир. Давлат байроғи — озодлик, бирлик ва юксак мақсадларимиз рамзи.

Бугун муқаддас Туркистон заминида мовий байроғимизни баланд кўтардик. Бу байроқ остида халқимизнинг тақдири, аждодларимизнинг муқаддас қони мужассам. Мовий байроғимиз қанчалик баланд ҳилпираса, мамлакатимизнинг обрў-эътибори ҳам шунчалик юксалаверади. Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин, мовий байроғимиз ҳамиша баландларда ҳилпираб турсин! — деди Нуралхан Кўшеров.

Тадбир давомида ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар янграб, байрамнинг мазмун-моҳиятини янада ёрқин намоён этди. Йиғин иштирокчилари мустақиллик қадрини англаш, миллий қадриятларни эъзозлаш ва мамлакат бирлигини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-10-26, 04:22 4
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.