26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Республика куни арафасида 473 нафар ишчи давлат мукофотлари билан тақдирланади

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Республика кунига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлаб, Қозоғистоннинг рақамли ривожланиш соҳасидаги ютуқларини қайд этди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

“Ушбу қутлуғ кунда биз Шимолий Қозоғистон вилоятининг Шал ақин туманидан келган механизатор Сергей Николаевич Пустильниковга муносиб ҳурмат кўрсатамиз. У қишлоқ хўжалиги соҳасида ўттиз йилдан буён самарали меҳнат қилиб, тўплаган тажрибасини ёш авлодга ўргатиб келмоқда. Ҳалол меҳнати ва улкан ютуқлари учун Сергей Николаевич Пустильников III даражали «Еңбек Даңқы» ордени билан тақдирланади.

Биз миллат саломатлигини мустаҳкамлаш ва интеллектуал авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Ўқитувчилар ва шифокорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг меҳнатига юксак ҳурмат билан муносабатда бўлиш муҳим вазифадир. Бугун катта ҳамшира Анар Рахманбекқизи Абдиқулова ва фидойи устоз Салима Ибраийимқизи Жумамуратовага «Шапағат» медали топширилади.

Жамиятдаги тотувлик — суверенитетимизнинг мустаҳкам кафолатидир. Бугун ҳамжиҳатлигимизни мустаҳкамлаш йўлида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фуқароларга «Ел бірлігі» ордени топширилади.

Шунингдек, бугун давлатимизни равнақ топтиришга фаол ҳисса қўшган, ҳалол меҳнати билан бошқаларга намуна бўлган икки мингдан ортиқ фуқаро мукофотланади. Уларнинг қарийб 270 нафари таълим-фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари ходимлари, 473 нафари ишчи касблари вакиллари, 129 нафари меҳнат фахрийлари, шунингдек, 200 нафардан ортиғи кичик ва ўрта бизнес вакилларидир. Барчангизни табриклайман!” — деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, мамлакатимиз обрўсини юксалтираётган меҳнат аҳлига ҳурмат кўрсатиш давлат сиёсатимизнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

“Республика куни арафасида сизларга ва барча ватандошларимизга самимий миннатдорлигимни билдираман. Давлатчилигимизнинг мустаҳкам пойдевори абадий бўлсин! Муқаддас Ватанимиз — Қозоғистон янада тараққий этиб, равнақ топаверсин!”, - дея сўзини якунлади Президент.

2026-10-24, 01:56 68
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.