26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Орзулар ушалган қутлуғ кун

Ҳурматли Туркистон вилояти аҳли!

Азиз юртдошлар!

Сизларни халқимиз тарихида алоҳида ўрин тутган улуғ айём – Республика куни билан табриклайман!

Ҳар бир халқнинг тарихида асрий орзу-умидлари рўёбга чиққан, тақдирида янги саҳифа очилган унутилмас саналар бўлади. 1990 йил 25 октябрда қабул қилинган Давлат суверенитети тўғрисидаги декларация ана шундай тарихий воқеа бўлиб, мамлакатимиз мустақиллигига мустаҳкам замин яратди. 1991 йилда эса Қозоғистон жаҳон ҳамжамиятида мустақил давлат сифатида ўз ўрнини эгаллади.

Бугун мовий байроғи осмонда ҳилпираётган, чегаралари мустаҳкам, бирлиги барқарор Қозоғистон тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Бу – халқимизнинг фидокорона меҳнати, умумий мақсад йўлида бирлашган ҳамжиҳатлиги ҳамда Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.

Қадрли туркистонликлар!

Бу йил Туркистон вилояти ташкил этилганига 8 йил тўлди. Шу давр мобайнида минтақамизнинг иқтисодий салоҳияти юксалиб, ишлаб чиқариш имкониятлари кенгайди, янги иш ўринлари яратилди, ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаси янгиланди. Давлат раҳбари ва Ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши вилоятимиз тараққиётига янги суръат бағишлади.

Туркистоннинг сайёҳлик ва маънавий марказ сифатидаги салоҳияти ҳам юксалмоқда. Тарихий-маданий меросимизни кенг тарғиб қилиш, замонавий сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш орқали вилоятимизнинг имкониятларини кенгайтирмоқдамиз. Муқаддас Туркистоннинг равнақи – бутун мамлакатимизнинг обрўсидир.

Азиз юртдошлар!

Давлат раҳбарининг қўллаб-қувватлаши билан бошланган хайрли ишларни давом эттириб, Туркистон вилоятининг мавжуд салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш ва минтақа иқтисодиётини янада мустаҳкамлаш йўлида бор имкониятларни сафарбар этамиз.

Мақсадимиз аниқ – саноати тараққий этган, қишлоқ хўжалиги ривожланган, ёшларига кенг имкониятлар яратилган, аҳолиси фаровон яшайдиган минтақани шакллантириш.

Давлатчилигимизни мустаҳкамлаш, мустақиллигимизнинг қадрига етиш ва унинг барқарорлигини таъминлаш – барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Бирлигимиз мустаҳкам бўлса, забт этилмайдиган марра йўқ.

Республика куни ҳар бир хонадонга шодлик, ҳар бир оилага тинчлик-омонлик ва барака олиб келсин! 

Мустақиллигимиз барқарор, бирлигимиз абадий бўлсин! Қозоғистонимизнинг шуҳрати ортиб, мовий байроғимиз ҳамиша сербаланд бўлсин!

Республика куни муборак бўлсин!

Нуралхан КЎШЕРОВ, Туркистон вилояти ҳокими, 2026-10-24, 01:49 8
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.