26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон жаҳон ҳамжамияти ҳурматига сазовор мамлакатга айланди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Республика кунига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

«Барчангизни буюк байрамимиз - Республика куни билан табриклайман! Бу бутун халқимиз учун алоҳида ва муқаддас байрам! 25 октябрь куни муҳим ҳужжат - Қозоғистон Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди. Айнан шу куни миллатимиз тарихининг янги босқичи бошланди. Кўп ўтмай, мустақил давлатга айландик. Тарихий адолат қарор топди ва муқаддас қозоқ заминида Мустақилликнинг олтин устуни қад ростлади. Шунинг учун бу кунни Буюк даштда давлатчилик анъаналари қайта тикланган кун деб айтсак, муболаға бўлмайди», — деди Президент.

Бугун биз миллий байрамимизни мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида нишонламоқдамиз. Қозоғистон давлатчилик тарихининг ушбу қутлуғ босқичига жадал ривожланаётган ва жаҳон ҳамжамияти ҳурматига сазовор бўлган мамлакат сифатида етиб келди.

Халқимиз мустақиллик йилларида кўплаб марраларни муваффақиятли забт этди. Миллий ўзлигимизнинг мустаҳкам рамзлари — давлат рамзларимиз тасдиқланди. Байроғимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қароргоҳида ҳилпиради.

Миллий молия тизими яратилди. Давлат чегараларимиз мустаҳкамланди.

«Муқаддас Сариарқанинг қоқ марказида, эски шаҳар ўрнида бутун дунёни ҳайратга солган ва халқаро миқёсда эътироф этилган янги пойтахтимиз — Астанага асос солинди. Биз бирлигимизни мустаҳкамлаб, дунёга тинчлик ва осойишталик бешиги сифатида танилдик», — деди Давлат раҳбари.

2026-10-24, 01:54 63
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.