26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Анқара декларацияси қабул қилинди

Туркий давлатлар ташкилотининг 13-саммити якунлари бўйича Анқара декларацияси қабул қилинди. Саммитда Ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, унинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркий давлатлар ташкилоти туркий олам ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.

Давлат раҳбари сўнгги йилларда Ташкилот фаолияти қамрови кенгайиб, ҳозирда 60га яқин турли йўналишда ишлар олиб борилаётганини қайд этди. Айрим йўналишлар бир-бирини такрорлаётганини инобатга олган ҳолда, келгусида асосий вазифа ва устувор соҳаларни аниқ белгилаб олиш зарурлигини билдирди.

Шунингдек, Ташкилотнинг олий даражасида имзоланган келишувларга қатъий амал қилиш, унинг ҳузурида Доимий вакиллар кенгашини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг ТДТ ҳарбий альянс эмаслиги ва келажакда ҳам бундай бўлмаслигини қайд этди.

Президент «Туркий давлатлар ташкилоти +» шаклидан самарали фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, Россиянинг мазкур шаклда иштирок этиши ёки Ташкилотда кузатувчи мақомини олиш масаласини илгари сурди. У Россияда кўплаб туркий халқлар истиқомат қилишини, мамлакат туркий олам билан қадимий тарихий алоқаларга эга эканлигини қайд этди.

Саммитда иқтисодий ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Қозоғистоннинг ТДТ мамлакатлари билан товар айланмаси 40 фоизга ошгани, ўзаро темир йўл орқали юк ташиш ҳажми эса 40 миллион тоннага яқинлашгани маълум қилинди.

Давлат раҳбари Туркий тамаддун меросини асраб-авайлаш тўғрисидаги конвенцияни қабул қилиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, туркий давлатлар ўртасида сунъий идрок соҳасида ҳамкорлик доирасини кенгайтириш зарурлигига эътибор қаратди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Озарбайжоннинг Ташкилотга раислик қилган даврда унинг нуфузини оширишга қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этиб, мамлакат раҳбариятига муваффақиятлар тилади.

Саммитда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ҳамда ТДТ раҳбарияти вакиллари сўзга чиқди.

Учрашув якунлари бўйича Туркий давлатлар ташкилотининг 13-саммити Анқара декларацияси қабул қилинди.

Саммит доирасида Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Анқара шаҳридаги «Бештепе» пойтахт боғида барпо этилган Туркий олам хиёбонининг очилиш маросимида иштирок этдилар.

Бу ерда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг миллий павильонлари ташкил этилган. Кўргазмаларда қардош халқларнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги, бой маданияти ҳамда маънавий анъаналари акс этган.

Akorda.kz., 2026-11-03, 00:49 3
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.