26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эмлаш – 15 февралда

Туркистон вилоятида аҳоли 15 февралдан бошлаб Қарағанди фармацевтика мажмуасида чиқарилган “QazCovid-in” вакцинаси билан босқичма-босқич эмланади. Эмлашда навбатдаги маҳаллий вакцинани қўллаш режаланмоқда. Қозоғистон вакцинаси клиник синовнинг учинчи босқичидан ўтмоқда.

Туркистон вилоятида 800дан зиёд тиббиёт ходими Covid-19га қарши  эмланди. 

Минтақада коронавирус иллатига қарши эмлаш тадбирлари 20та шифохонада олиб борилмоқда.

Вакцинани сақлашга мўлжалланган махсус музлатгич камералар етарли. Бугунги кунда Covid-19га қарши эмланган фуқаролар ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Эмлашдан сўнг касалхонага тушганлар қайд этилмади. Коронавирусга қарши  вакцина икки босқичда 21 кун оралиғида амалга оширлади. Бунга сабаб, биринчи доза антитаналарни оз миқдорида ишлаб чиқиши туфайли қисқа муддат самара беради. Иккинчи доза биринчисининг таъсирини кучайтиради ва одам аъзосидаги антитаналар  миқдори ортади.

“Sputnik V” вакцина билан 18 ёшгача болаларни эмлаш мумкин эмас, 18-60 ёш оралиғидаги  одамларни эмлаш мумкин. 

Эслатиб ўтсак, Қозоғистонда вакцинация мажбурий эмас. Мамлакатимизда эмлашдан бош тортганларга маъмурий ёки жиноий жавобгарлик йўқ. Эмланишдан олдин фуқаролар тўлиқ шифокорлик текширувдан ўтади ва келгуси уч кун давомида шифокорнинг назоратида бўлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-02-13, 04:14 160
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.